Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЁШ ФУТБОЛЧИЛАР ТАҚДИРЛАНИШДИ

ЁШ ФУТБОЛЧИЛАР ТАҚДИРЛАНИШДИ

12-12-2019, 10:29
Автор: User
Просмотров: 43
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясининг ташкил этилганига кўп вақт бўлмади.

   Жорий йилда академия ёш футболчилари бир қатор ютуқларни қўлга киритишди. Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги 13 та футбол академияларининг 2003 йилда туғилганўсмирлари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги баҳсларида вакилларимиз финалда навоийлик тенгқурларини 2:0 ҳисобида мағлуб этдилар. Қашқадарёда бўлиб ўтган "Воҳа кубоги"да 2006 йилда туғилган вилоятимиз ёш футболчилари ҳал қилувчи финал ўйинда "Насаф" академияси тарбияланувчилари устидан 1:0 ҳисобда устун келишди. 2002 йилда таваллуд топганёшлар ўртасида Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтган минтақавий саралаш ўйинларида қатнашиб,финалдаТошкент шаҳри ёшлари устидан зафар қучишиб, бош мукофотга эгалик қилишди.

   Айни кунда 16 нафар мураббий академиянинг 154 нафар ёшларига футбол сирларини ўргатиб келишаётир. Ўқувчиларнинг 5 нафари Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари ҳисобланишади.

   Жиззах шаҳрида вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси футболчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги,вилоят футбол федерацияси, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси томонидан ёш футболчилар кубок, медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Тўхтамишев иштирок этди.

Зоир ЭРГАШЕВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.