Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ОТ - ЙИГИТГА ҚАНОТ

ОТ - ЙИГИТГА ҚАНОТ

5-11-2018, 14:34
Автор: User
Просмотров: 26
Комментариев: 0
Версия для печати

Халқимизнинг шонли ва буюк тарихини ўрганишда от билан боғлиқ спорт турлари ҳамда маросимларнинг ўрни алоҳида. Қадимдан оилада туғилган ўғил болага Ватан ҳимоячиси сифатида қаралиб, моҳир жангчига айланиши учун болаликдан от билан “тиллашиш”га ўргатилган. Бу жонивор билан боғлиқ спорт турлари ҳам йигитларнинг чаққон, эпчил ва соғлом бўлиб ўсишига сабаб бўлган.
Археолог олимлар қадимги мозорларда жасадлар чавандоз–жангчи кўринишида дафн этилган қабрларни очиб ўрганишган. Тарихчи олим А.А.Грицина ўзининг “Отлар билан боғлиқ удумлар ўзбек халқининг қадимий қадрияти сифатида” деб номланган мақоласида бу ҳолатни марҳумларнинг тириклик давридаги касб-кори билан боғлиқ, деб изоҳлайди. Унинг таъкидлашича, бу кўринишда дафн этилган марҳумлар, ўз умрининг катта қисмини от устида ўтказган. Улар от спортининг моҳир устаси бўлиб, орқада таъқиб қилиб келаётган душманни бехато нишонга ола билган.
Дарҳақиқат, отлиқ суворийнинг нафақат ўзи эпчил, баҳодир, айни пайтда отлари ҳам ниҳоятда жанговор бўлган. Отлар тойчоқлигидан эгасининг ҳар қандай вазиятдаги ҳолатини тушунишга, зарур бўлганда сакраш, тисарилиш ёки чўкка тушишга ўргатилган. От– йигитнинг далаю-даштдаги ҳақиқий маънодаги қаноти ҳисобланган.
Ўта эпчил, чаққон, отган ёйи хато кетмайдиган спортчи – чавандоз-жангчининг оти ҳам эгасидай эпчилва курашчан бўлган. Улар ҳар бир жанг олдидан ғалабага ишонч руҳи муҳим эканлигини яхши билишган. Отлиқ суворий ҳам моҳир камончи, ҳам қиличбоз бўлиши шарт эди. Агар ғалабага аниқишонмаса, отидан тушиб қўл жангига киришмаган. Аксарият чавандоз йигитлар от билан бирга вояга етган. Бу эса унинг моҳир спортчи сифатида ҳар қандай жангу жадалда ғолиб чиқишини таъминлаган.
Илмий манбаларда таъкидланишича, бундан икки минг йиллар бурун Фарғона отлари ўзининг елдек учиши билан оламга машҳур бўлган. Улар ҳақида турли ривоятлар тўқилган. Қадимги Хитой манбаларида келтирилишича,“Довон арғумоқлари қон билан терлар эмиш”. Ушбу самовий отларни қўлга киритиш учун Довон ва Хитой мамлакатлари ўртасида тинимсиз курашлар кечган.
От билан боғлиқ удумлар халқимизнинг қарийб сўнгги етти минг йиллик тарихи давомида ажралмас қадриятига айланиб кетган. От билан боғлиқ ўйин ва маросимларнихалқимиз орасидаҳозир ҳам истаганча учратиш ва унга кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Ўзбеклар бу хосиятли жониворни“йигитнинг қаноти”, “етти хазинанинг бири”, “тилсиз одам”, “уй ҳайвонларининг подшоси” деб эъзозлашади. Болаларга нисбатан тойчоқ, той, той бола кабиэркалаш отларининг кўшиб айтилиши ва у билан боғлиқ исмлар негизида ҳам тулпорларни улуғлаш билан боғлиқ удумлар ётибди.
                                                                                              Шаҳриёр ЭШБОЕВ,
                                                       ЖДПИ жисмоний маданият факультетининг 2-босқич талабаси.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.