Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » Ёш боксчилар беллашуви

Ёш боксчилар беллашуви

22-08-2019, 09:46
Автор: User
Просмотров: 48
Комментариев: 0
Версия для печати
Жиззах шаҳридаги 11-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг грант лойиҳалари доирасида ўсмирлар ўртасида бокс бўйича вилоят очиқ чемпионати бўлиб ўтди.
Беш кун давом этган мусобақада Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов тумани ва Қашқадарёдан келган ёш боксчилар юқори натижаларга эришдилар.
Айниқса Жиззах шаҳридаги 11-сонли мактаб жамоасидан 7 нафар ўқувчининг олтин медалларга сазовор бўлганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ўз вазн тоифаларида Дониёр Нуриддинов, Беҳруз Хабибуллаев, Юсуф Абдуллаев, Вали Эрматов, Аслбек Омонбоев, Оғабек Хатамов, Атхам Зокировлар шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олдилар.
2007-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги баҳсда Ш.Рашидов тумани вакили Сардор Нарзиқулов, Жиззах шаҳридаги 29-сонли мактаб ўқувчиси Амир Собировлар биринчи ўринни эгалладилар. 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги "жанг"ларда 34 килограмлик вазн тоифасида финалга чиққан Жиззах шаҳридаги 27 ва 29-сонли мактаб ўқувчилари Оғабек Умарқулов ва Жавоҳир Тошпўлатовлар баҳси 2:1 ҳисобида Оғабекнинг фойдасига ҳал бўлди. 50,54 килограмлик вазн тоифаларида Жиззах шаҳридаги 4 ва 29-сонли мактаб ўқувчилари Иброҳим Абирқулов ва Нурзод Маллабековлар ғолиб бўлишди. 57 килограмдан юқори бўлган вазн тоифасида қашқадарёлик Лутфилла Караматов шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди.
— Иқтидорли ёшларга кўпчилик мутахассислар юқори баҳо беришди, — дейди вилоят бокс федерациясининг масъул котиби, халқаро тоифадагиАИБА ҳаками Собиржон Ҳакимов. — Истеъдодли ёшлардан умидимиз катта. Улар республика чемпионатлари ва халқаро мусобақаларда вилоятимиз шарафини ҳимоя қилиб, юқори натижаларга эришадилар, деб ўйлайман.
ВасилИЛЁСОВ.
(«Жиззах ҳақиқати»)
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.