Регистрация    Войти
Авторизация

УШУЧИЛАРИМИЗ ҒАЛАБАСИ

Категория: Спорт

Жиззах олимпия захиралари коллежида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги ҳамда атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб, "Биз ёшлар одам савдоси, гиёҳвандлик ва терроризмга қаршимиз" шиори остида ушу бўйича вилоят очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди грантига асосан, "Жиззах вилоятида яшовчи ёшларни соғлом турмуш тарзи бўлган спортга жалб этиш учун шароитлар яратиш" номли лойиҳага мувофиқ, вилоят адлия, халқ таълими ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Жиззах вилояти ресурс маркази, Ўзбекистон Ушу федерацияси ҳамда ушбу федерациянинг вилоят бўлими томонидан ташкил этилган мусобақада вилоятимиз спортчилари билан бирга Тошкент, Андижон, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 200 нафар спортчилар иштирок этишди.

— 10 ёшдан 18 ёшгача ва ундан катталар ўртасида ўтказилган мусобақани ўтказишдан кўзланган мақсад аввало ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўт-казишлари, соғлом турмуш тарзига ўргатиш учун ушу тўгаракларига жалб этиш, уларни одам савдоси ва гиёҳвандлик каби иллатлардан, турли диний оқимлар гирдобига тушиб қолишдан асраш, ҳушёрлигини ошириш, ёш спортчиларни тарбиялаш ва вилоят терма жамоасига номзодларни саралаб олишдан иборат, — дейди Ўзбекистон Ушу федерацияси вилоят бўлими бош котиби Хуршид Эгамқулов. — Кескин ва муросасиз курашлар остида ўтган беллашувларда вилоятимиз терма жамоаси аъзолари 10 та олтин, 10 та кумуш ва 20 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Андижонликларга иккинчи, Наманган вилояти жамоасига учинчи ўрин насиб этди.

Вилоятимиз ушучилари — 27 килограмлик вазн тоифасида Шоҳжаҳон Олимов, 30 килограмлик вазнда Озодбек Қодиров, 33 килограмлик вазнда Жаҳонгир Ахматов, 42 килограмлик вазнда Суҳроб Қурбонов, 48 килограмлик вазнда Диёр Ахматов, 52 килограмлик вазнда Ориф Одилов, +60 килограмлик вазнда Бунёд Жумаевлар олтин медалларга сазовор бўлдилар. Қизлар ўртасидаги баҳсда 48 ва 56 килограмлик вазн тоифаларида Дилсўза Пиримқулова ва Машҳура Отабоевалар барча рақибларини енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олишди.

Мусобақа ғолиблари диплом, медаллар ва эсдалик совғалари билан тақдир-ландилар.

Васил ИЛЁСОВ.

 

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.