Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » Журналистлар беллашуви

Журналистлар беллашуви

24-06-2019, 16:09
Автор: User
Просмотров: 52
Комментариев: 0
Версия для печати
Республикамиз бўйлаб бошланган жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини таъминлашдек ибратли ишда журналистлар ҳам фаол қатнашмоқдалар. Ижодий жамоалар нафақат спортни тарғиб этишаяпти, балки ўзлари ҳам унга ошно бўлиб, у билан жиддий шуғулланишаяпти. Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими томонидан журналистлар ўртасида волейбол ва мини-футбол бўйича мусобақалар ўтказилди.
Жиззах политехника институтининг спорт зали ва мини-футбол майдони мухлислар билан гавжум бўлди. Журналист хотин-қизлар ўртасида ўтказилган волейбол баҳсларида вилоят телерадиокомпанияси ва "Жиззах ҳақиқати" — "Джизакская правда" газеталари таҳририяти жамоалари биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб, уюшманинг махсус совринлари билан тақдирланишди. Эркаклар ўртасидаги беллашувда ҳам ушбу икки жамоа пешқадам бўлишди.
Мини-футбол мусобақаларида вилоят телерадиокомпаниясининг жамоаси ғолиб чиқди.
В.ҒАЙБУЛЛАЕВ.
("Жиззах ҳақиқати")
Жамшид ЯРОБЕКОВ олган сурат.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.