Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » "Темурбеклар" беллашганда

"Темурбеклар" беллашганда

1-04-2019, 10:25
Автор: User
Просмотров: 22
Комментариев: 0
Версия для печати
Шароф Рашидов туманидаги 6-умумтаълим мактаби ҳудуддаги таянч таълим масканларидан саналади. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва жисмоний тарбия фанлари бўйича ташкил этилаётган турли танлов ва спорт мусобақаларида мактаб жамоаси юқори натижаларни қўлга киритаётир.
Туман халқ таълими, мудофаа ишлари бўлимлари,Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг туман кенгашиҳамкорлигида бўлиб ўтган ҳарбий спорт мусобақасида мактабнинг 10-синф ўқувчиларидан таркиб топган жамоалар иштирок этди. Сафда қўшиқ айтиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, арқон тортиш, савол-жавоб каби бир қатор шартлар бўйича ўтган беллашувларда "Бургутлар" жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
— Ватанимизнинг кўп минг йиллик тарихида юртни ёвуз, босқинчи кучлардан ҳимоя қилиш, эрк, ор-номус йўлида жасорат ва мардлик кўрсатган Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик каби аждодларимизга муносиб авлод бўлиш, ўқувчиларни Ватанолдидаги бурчи ҳамда масъулиятини теран англаб етишларида бу сингари тадбирлар катта аҳамият касб этади, — дейди мактабнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбари Солижон Муродов.
Ғолиб ва совринли ўринларни эгаллаган жамоаларга таъсисчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Зоир ЭРГАШЕВ.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.