Фахрийлар ҳамиша ўрнак![]() — Мазкур мусобақалар ҳуқуқ-тартибот органларининг фахрийларини спортга ошно этиш, уларнинг ҳаёт тарзини янада мазмунли ўтказиш, жисмонан тетиклигини ошириш, ёш авлодга ўрнак бўлишлари мақсадида уюштирилди, — дейди давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармасининг истеъфодаги подполковниги Расул Караманов. — Баҳсларда бешта жамоа иштирок этиб, улар ўз жисмоний ва руҳий бардамлигини, муҳими, жамоа сифатида бирдам эканликларини кўрсатишмоқда. — Фахрийларни ёшларнинг тарбияси, жамиятдаги муаммоларга жалб этишдан ташқари, спорт билан мунтазам шуғулланишлари вазифа қилиб қўйилган, — дейди вилоят ички ишлар бошқармасининг истеъфодаги полковниги Нозим Махамматов. — Бизни афғон уруши фахрийларининг фаоллиги ҳайратда қолдираяпти. Ҳатто жисмоний чеклови бўлганлар ҳам иштирок этиб, ўз маҳоратини намойиш этмоқда. Беллашув ташкилотчиси давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси фахрийлар кенгашининг раиси, истеъфодаги полковник Тўлқин Зулфиқоровнинг таъкидлашича, спорт фахрийларнинг бир-бири билан яқиндан танишувида, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Соҳадаги ёшларнинг спорт тадбирларини катта қизиқиш билан кузатаётганлиги айни муддаодир. Бундай баҳсларнинг сентябрь ойида шахмат, декабрь ойида стол тенниси бўйича давом эттирилиши кўзда тутилган. Холниса РАҲМОНҚУЛОВА.
Рейтинг статьи:
|
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.