Регистрация    Войти
Авторизация

«Шодлик»ка қувонч улашган болалар

Категория: Спорт

Пахтакор туманидаги 10-сонли "Шодлик" мактабгача таълим муассасасида иқтидорли болалар талайгина. Улар эришаётган ютуқлар кўзни қувонтиради.

Хуршида Ўролова шахмат доналарини суришни ёқтиради. Унга шахмат сирларини ота-оналари Абдухаким ва Дилфуза Сафаровлар ўргатишаяпти. Яқинда иқтидор эгаси мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида ўтказилган вилоят биринчилигида биринчи ўринни эгаллади.

Одина Комилжонова ҳам болалар муассасасининг иқтидорли тарбияланувчиларидан. У ҳам ота-оналари Шавкат ва Саодат Шариповлар раҳбарлигида расм чизишга қизиқади. Яқинда унинг чизган расмлари нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди. У Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида ўтказилган "Ер курра-сида тинчлик" мавзуидаги республика расмлар кўрик-танлови ва кўргазмасида 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида 3-даражали диплом билан тақдирланди.

 

Спорт ахборотларини

Васил ИЛЁСОВ тайёрлади.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.