Регистрация    Войти
Авторизация

Ёш теннисчилар беллашди

Категория: Спорт

Жиззах шаҳридаги "Истиқлол" теннис корти беш кун давомида теннис мухлислари ва ёш спортчилар билан гавжум бўлди. Бу ерда спортнинг стол тенниси бўйича 2000 йилда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди.

Биринчиликда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан келган 11 та жамоа таркибида 120 нафар теннисчи ғолиблик учун кураш олиб борди.

Шахсий биринчиликда қизлар ўртасида наманганлик Сўғдиёна Мадалиева ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. Ўғил болалар ўртасида эса қорақалпоғистонлик Муҳриддин Раджабовга тенг келадиган спортчи топилмади.

Қизлар ўртасида ўтказилган жуфтлик баҳсларида Тошкент шаҳри жамоаси ғолиб бўлди. Иккинчи ўрин қорақалпоғистонликларга насиб қилган бўлса, иккита учинчи ўринни Жиззах ва Фарғона вилоятлари теннисчилари эгаллашди.

Ўғил болалар ўртасидаги беллашувларда Сирдарё вилояти жамоаси биринчи ўрин соҳиби бўлди. Иккинчи ўрин Тошкент шаҳри вакилларига насиб қилди. Учинчи ўринларни Самарқанд вилояти ҳамда Тошкент шаҳрининг иккинчи жамоаси забт этди.

— Вилоятимизда стол тенниси билан шуғулланаётган ёшлар тобора кўпайиб бормоқда,—дейди стол тенниси бўйича вилоятимиз терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Одилов.—Айни пайтда вилоятимизда 700 нафардан зиёд ёшлар стол тенниси билан шуғулланади. Маҳорат бобида ҳам теннисчи ёшларимиз тенгдошларидан қолишмаяпти. Чемпионатнинг жуфтлик баҳсларида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилган Фарида Исомиддинова билан Дилноза Турдибоевалар бронза медалларига сазовор бўлишди.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.