Регистрация    Войти
Авторизация

Бешта олтин, иккита кумуш, учта бронза

Категория: Спорт

Вилоятимиз марказида миллий кураш бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида жиззахлик ёш полвонлар ана шундай натижаларга эришдилар.

 

Чемпионатга Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри, республикамиз вилоятларидан 700 нафардан зиёд ёш курашчилар қатнашиб, маҳоратларини синовдан ўтказишди.

Нурбобо Тилаков мураббийлик қилган вилоятимиз терма жамоаси аъзолари медаллар шодасини қўлга киритдилар. Суҳроб Пўлатов, Самандар Эшпўлатов, Қутлимурод Нўъмонов барча рақибларининг курагини ерга теккизиб, олтин медалларга сазовор бўлдилар.

Қизлар ўртасидаги беллашувларда ҳам вакилларимиз Севинч Исроилова билан Деспина Бочкова шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олишди. Яна беш нафар спортчимиз кумуш ва бронза медаллари соҳиби бўлдилар.

— Ёшларимизнинг маҳоратлари кун сайин ошиб бораётганини чемпионат давомида кузатдим, —дейди Нурбобо Тилаков.—Уларнинг келгусида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларига ишонамиз. Эндиликда чемпионат ғолиби бўлган курашчиларимиз республика терма жамоаси сафида нуфузли халқаро мусобақаларда қатнашадилар.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.