Регистрация    Войти
Авторизация

Баскетболчи қизлар баҳси

Категория: Спорт

Жиззах олимпия захиралари коллежи спорт мажмуасида 11-16 июль кунлари қизлар ўртасида баскетбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи босқич мусобақалари бўлиб ўтди. Чемпио-натда 2001-2002 йилларда ҳамда 2003-2004 йилларда туғилган қизлар болалар лигаси гуруҳларида ўзаро куч синашдилар.

Ушбу чемпионатда вилоятимиздан икки жамоа муваффақиятли иштирок этди. Айни пайтда Жалол Мухторов бошчилик қилаётган 2001-2002 йилларда туғилган ўқувчилардан тузилган "Жиззах" ҳамда Олим Темиров мураббийлик қилаётган 2003-2004 йилларда туғилган қизлардан ташкил топган "Ғаллаорол" жамоалари чемпионат турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.

— Ушбу мусобақада ёш баскетболчиларимиз қувонарли натижаларга эришди, — дейди "Жиззах" жамоаси бош мураббийи Жалол Мухторов. — Ёшларимиз орасида иқтидорли спортчилар кўплиги маълум бўлди. Улардан Диана Матчонова, Нозима Примқулова, Одина Муродова, Гулчеҳра Анварова, Мадина Эшпўлатоваларни алоҳида таъкидлашни истардим. Бу қизларимизнинг маҳорати йилдан йилга ошиб бораяпти, уларнинг ўйинлари кўплаб мутахассисларнинг эътиборини тортди. Ушбу чемпионатда республика терма жамоаларига номзодлар ҳам саралаб олинади. Ви-лоятимиз ёшлари орасидан Одина Муродова билан Диана Матчоновалар 2002 йилда туғилган ёшлар республика терма жамоаси сафига қабул қилинган. Асосий мақсадимиз совриндорлар сафидан жой эгаллаш. Чемпионатнинг якуний босқичи август ойида Андижон вилоятида ўтказилади.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.