Регистрация    Войти
Авторизация

ШОҲРУҲНИНГ ҒАЛАБАСИ

Категория: Спорт
 

Аввал хабар қилганимиздек, май ойида Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида бокс бўйича ўтказилган халқаро турнирда Жиззах олимпия захиралари коллежи ўқувчиси Шоҳруҳ Алматов (суратда)олтин медалга сазовор бўлганди. Яқинда у Озарбойжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтган яна бир халқаро турнирда шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Ҳозирги кунда мураббий Жасур Исоқовдан бокс сирларини ўрганаётган умидли спортчи Бокудаги халқаро турнирда дастлаб венгриялик боксчини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Сўнгра украиналик тенгдошини енгди. Финалда мезбон жамоа вакилини мағлубиятга учратди.

—Шогирдимни муваффақияти мени беҳад қувонтирди, — дейди Жасур Исоқов. — У 80 килограмлик вазн тоифасида барча рақибларини енгиб ғолиб бўлди. Бу халқаро турнирда республикамиз терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Ўйлайман-ки, Шоҳруҳ келгуси мусобақаларда ҳам фақат биринчи бўлишга интилади.

Келгусида Шоҳруҳ коллежни тамомлаб, институтга ўқишга кириш ниятида. Унинг энг катта орзуси Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон байроғини баланд кўтариш.

Наталья Беседина.


скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.