Регистрация    Войти
Авторизация

Ёш шахматчилар баҳси

Категория: Спорт

Ўзбекистон ХДП Жиззах шаҳар кенгашининг ташаббуси билан "Соғлом ёшлар — жамият асоси" шиори остида спортнинг шахмат тури бўйича Жиззах шаҳар очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

Мусобақада 60 нафардан зиёд ўқувчилар иштирок этишди. 10 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида Жиззах шаҳридаги 26-сонли мактаб ўқувчиси Оғабек Махмаёқубов биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринлар 22- ва 11- сонли мактаблар ўқувчилари Дурахшон Аллахонов билан Элбек Иномжоновларга насиб этди.

Қизлар ўртасидаги беллашувда эса Термиз шаҳридан келган меҳмон Умида Қурбонова барча рақибларини енгиб, ғолибликни қўлга киритди. Жиззах шаҳридаги 11-сонли мактаб ўқувчиси Маржона Саъдуллаева ҳамда Шароф Рашидов туманидаги 23-сонли мактаб ўқувчиси Диёра Ўктамова иккинчи ва учинчи ўринларни бўлиб олишди.

16 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасидаги баҳсларда ҳам кўплаб иқтидорли ёшларнинг номи аниқланди. 1-сонли мактабдан икки нафар ғолибнинг номи маълум бўлди. Азиз Қувватов шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган бўлса, Акмал Мухаммадиев учинчи ўринни эгаллади. 22-сонли мактаб ўқувчиси Элбек Сулаймонов иккинчи натижани кўрсатди.

Қизлар беллашувида Шароф Рашидов туманидаги 4-сонли мактаб ўқувчиси Рухшона Нуъмонова ғолиб бўлди. Шу тумандаги 19-сонли мактаб ўқувчиси Фарангиз Саматова иккинчи, Жиззах шаҳридаги 22-сонли мактаб ўқувчиси Зуҳра Аллахонова учинчи ўринларни банд этишди.

—Биринчиликни ўзига хос шахмат байрами, десак муболаға бўлмайди,—дейди мусобақа бош ҳаками, республика тоифасидаги ҳакам Ўктам Ҳошимов. — Ёш шахматчилар мусобақа давомида ўзаро тажриба алмашдилар, бир-бирлари билан дўстлашиб, фикрлашдилар. Ёшларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришларида ана шундай тадбирларнинг аҳамияти катта. Бу мусобақа вилоят ва республика биринчиликлари олдидан синов вазифасини ўтайди.

Ғолиблар ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ, диплом, медаллари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Васил ИЛЁСОВ.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.