Регистрация    Войти
Авторизация

Уч авлод учрашуви

Категория: Спорт

Жиззах олимпия захиралари коллежида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси спорт ташкилотларининг фахрийлари кенгаши, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда вилоят спорт фахрийлари кенгаши томонидан ташкил қилинган учрашувда коллежларнинг ўқувчилари, ўқитувчи ва мураббийлар, спорт фахрийлари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан республика спорт ташкилотлари фахрийлари кенгаши раиси Комилжон Худойберганов мамлакатимизда спортни ривожлантириш, оммалаштириш ва ёшларни тарбиялашда фахрийлар томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирди ва ёш спортчиларга келгуси ўқишларида, мусобақаларда муваффақият тилади.

Фахрийлар номидан сўзга чиққан Бахром Сиддиқов вилоятда истиқомат қилаётган спорт фахрийлари ҳам мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, ўз тажрибаларини навқирон авлод вакилларига ўргатаётгани, ўз навбатида ёшларимиз ҳам кексаларнинг ўгит ва насиҳатларига амал қилаётгани, миллий қадриятларимизга мос анъаналар давом эттирилаётгани ҳақида гапирди.

Йиғилишда вилоятимизнинг бир гуруҳ спорт фахрийлари — Илҳом Юсупов, Бахром Сиддиқов, Карим Оқилов, Эсонбой Пардаев, Ҳасан Фозилов, Мунаввар Жўрабоев, Ўроқбой Шодиев, Сафар Пармонов, Рустам Акрамов, Ўктам Ҳошимовларга "Ўзбекистон спорт фахрийси" гувоҳномаси тақдим этилди.

— Қари билганни пари билмайди, деб бежизга айтишмайди, — дейди вилоят спорт фахрийлари кенгаши раиси Ўктам Ҳошимов. — Кексаларнинг ўгитлари, маслаҳатлари ёш спортчиларни тарбиялашда қўл келмоқда. Айниқса, ёш мураббийлар билан ўтказилаётган мулоқотлар ўз самарасини бераётир. Бундай учрашувларни тез-тез ташкил этишга келишиб олдик.

Учрашувда фахрийлар коллеж ўқувчиларининг кўплаб саволларига батафсил жавоб бердилар.

 

В.ҒАЙБУЛЛАЕВ.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.