Регистрация    Войти
Авторизация

Оромгоҳ — ёзги ҳамроҳ

Категория: Спорт

Жиззах шаҳридаги 2-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган "Лочин" кундузги оромгоҳида ҳар босқичда 100 нафардан ортиқ ўқувчи ҳордиқ чиқармоқда. Оромгоҳда болаларнинг дам олиб, билим ва маънавиятини бойитиши ҳамда спорт билан шуғулланишлари учун барча шароитлар яратилган. Тажрибали тарбиячи ва етакчилар, чет тили ўқитувчилари, болалар шифокори, ҳамшира ва кутубхоначилар бу борада уларга кўмак беришаяпти.

Таътилга чиққач, "Йил бўйи ўқийвериб, чарчаб кетди, энди дам олсин", дея фарзандининг қўлига китоб тутқазмайдиган ота-оналар ҳам топилади. Бундай нотўғри тушунча оқибатида таъ-тилдан кейин болаларнинг мактаб муҳитига мослашиши қийин кечади. Шундай вазиятнинг олдини олиш мақсадида оромгоҳда болалар кутубхонаси ҳамда маънавият ва маърифат хонаси ташкил қилинган. Кутубхона бадиий, ижтимоий ва илмий-оммабоп китобларга бой. Сув ҳавзаси, баскетбол зали, стол тенниси ва бошқа спорт майдончалари дам олувчиларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилаётир. Мунтазам ўтказилаётган "Қувноқ стартлар", "Соғ танда — соғлом ақл", "Спорт —соғлик гарови", "Ким эпчилу ким чаққон?", "Китоб менинг дўстимсан", "Чет тилида сўзлашамиз" каби тадбирлар ва турли спорт мусобақалари, лойиҳалар болаларда катта таассурот қолдирмоқда.

Шаҳардаги 25-сонли умумтаълим мактабида ташкил қилинган кундузги оромгоҳда ҳам болалар вақтини волейбол, баскетбол, стол тенниси, шахмат-шашка ўйнаш, чўмилиш, рус ва инглиз тиллари, моҳир қўллар, тасвирий санъат тўгаракларида ўтказмоқда. 69 нафар ўғил-қизни қамраб олган дам олиш масканида бўш вақтини мазмунли ўтказиш билан бирга, болалар жисмоний жиҳатдан чиниқиб боришмоқда. Спорт залларида яратилган шарт-шароитлар, айниқса, янги спорт анжомлари ўқувчилар их-тиёрида.

— Кундузги дам олиш масканимизда ҳар бир болага алоҳида меҳр кўрсатиш, уларни тўгаракларга жалб этиш бурчимиз, — дейди рус тили тўгараги раҳбари Муҳаббат Шодиева. — Шу мақсадда ҳар бир ўқувчи билан унинг қизиқиш ва иқтидорига мос машғулотлар олиб борилади. Кўнгил-дагидек ҳордиқ чиқаришлари учун аввало уларнинг саломатлигига эътибор берамиз. Ҳар бир бола машғулотлардан олдин ва кейин шифокор кўригидан ўтиши белгилаб қўйилган. Зеро, навқирон авлод келажагимиз эгаларидир.

Қизалоқларнинг гимнастика машғулотларини кузатиш мақсадида чиройли гулдасталар билан безатилган хонага кирдик. Улар мураббий кўрсатган ҳаракатларни ранг-баранг тасмалар ёрдамида бажаришаётган экан. Қўлларини капалакдек нозик ўйнатаётган митти маликаларни кузатиб турган онахонни суҳбатга тортдим.

— Иккала қизим ҳам битта тўгаракни танлади, ҳозир улар бадиий гимнастика машғулотларига қатнашаяпти, — дейди Гулноз Маҳкамова. — Фотима ва Зуҳра оромгоҳда ўтказилган бадиий гимнастика мусобақасида 8 ёшли қизлар ўртасида 1- ва 2-ўринларни эгаллаганларида кўзимга севинч ёшлари келди. Фарзандларимнинг жисмонан соғлом, маънан баркамол бўлиб улғайишида кундузги оромгоҳларнинг ҳам аҳамияти катта.

Ш.БУТУНБОЕВА.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.