Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЖИЗЗАХЛИКЛАР ПЕШҚАДАМ

ЖИЗЗАХЛИКЛАР ПЕШҚАДАМ

21-02-2019, 14:43
Автор: User
Просмотров: 51
Комментариев: 0
Версия для печати

Вилоятимиз марказидаги «Наврўзбулоқ» пойгагоҳида автокросс бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақасининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Беллашувда 11 жамоа икки кун мобайнида ғолиблик учун ўзаро курашди.

“Багги”, “А-7”, “А-8” классидаги ва миллий тоифадаги автомобиллар иштирокидаги пойга мухлислар ва мутахассисларда эътиборини тортди.Мусобака кунлари эсиб турган кучли шамол ва ҳавонинг совуб кетиши иштирокчиларнинг ғалабага бўлган интилишига,беллашувларни янада кескин ва муросасиз руҳда ўтишига заррача таъсир қилмади.

Баггичилар баҳсида ҳамюртимиз, вилоятимиз терма жамоаси аъзоси Ғайрат Одиловга тенг келадиган спортчи топилмади. Иккинчи ўрин Тошкент шаҳри вакили Дмитрий Симковга насиб этди. Учинчи бўлиб маррага яна бир жиззахлик пойгачи Омон Юлдашев етиб келди.

“А-7” классидаги автомобиллар пойгачилари ўртасида эса ғолиблик жиззахлик яна бир автопойгачи Тимур Нарзиқуловга насиб этди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Нуробод техник ва амалий спорт турлари маркази спортчиси Фарҳод Жалолов ҳамда самарқандлик Аслам Сафаровлар эгаллашди.

“А-8” классидаги автомобиллар пойгачилари баҳси жиззахликларнинг мутлоқ устунлигида ўтди. Спортчимиз Умид Соатов маррани биринчи бўлиб забт этган бўлса, унинг ортидан Шароф Рашидов тумани вакили Сарвар Тожиқулов ва бухоролик Рашид Муродовлар етиб келишди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган “Нексия” русумидаги автомобилларни бошқарган пойгачилар беллашувида Жизах вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази спортчиси, спорт устаси Бекзод Одилов маррага биринчи бўлиб забт этди. Иккинчи ўринни бухоролик Рашид Муродов эгаллади. Шайҳонтоҳур техник ва амалий спорт турлари маркази вакили Никита Черников пойгани учинчи бўлиб якунлади.

Умумжамоа ҳисобида вилоятимиз терма жамоаси 409 очко жамғариб, биринчи ўринни эгаллади. 140 очко тўплаган Тошкент шаҳри жамоаси иккинчи, 139 очко тўплаган Бухоро вилояти терма жамоаси учинчи ўринга лойиқ деб топилди.

Кубок баҳсларининг иккинчи босқичи шу йилнинг март ойида Жиззах шаҳрида ўтказилади.

Васил ИЛЁСОВ.


скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.