Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » НАВБАТ—САРАЛАШ МУСОБАҚАСИГА

НАВБАТ—САРАЛАШ МУСОБАҚАСИГА

14-02-2019, 09:28
Автор: User
Просмотров: 78
Комментариев: 0
Версия для печати

Жиззах шаҳридаги яккакураш турларига ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2003-2004 йилларда туғилганлар ўртасида бокс бўйича вилоят чемпионати бўлиб ўтди. Беллашувларда Жиззах шаҳри, Пахтакор, Ғаллаорол, Зомин, Дўстлик, Зафаробод, Шароф Рашидов ва Зарбдор туманларидан келган 100 нафардан ортиқ ёш боксчилар 15 вазн тоифасидакуч синашдилар.

Мусобақа ғолиблари тадбир ташкилотчиларининг дипломлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Беллашувда 1- ва 2-ўринни эгаллаган боксчилар 24-27 февраль кунлари Тошкентда ўтказиладиган минтақавий саралаш мусобақаларида иштирок этадилар. Ушбу беллашувларда юқори натижага эришган ёшлар 23-30 март кунлари Самарқандда ўтадиган республика чемпионатида қатнашади.

Фаёз МЎМИНОВ,

Жиззах политехника институти талабаси.

Суратда: 57 килограмм вазнда биринчи ўринни эгаллаган яккакураш турларига ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчиси Асилбек Мустафоқулов.

Достон САДИРОВ олган сурат.


скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.