Регистрация    Войти
Авторизация

ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИГА ЙЎЛЛАНМА

Категория: Спорт

Иқтидорлилар — юрт бахти

 

ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИГА ЙЎЛЛАНМА

 

Даштободлик Алишер Турғунов (суратда) Қирғи-зистоннинг Бастери шаҳрида армрестлинг бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида 75 килограмлик вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлди.

Алишер 1992 йилда Зомин туманининг Даштобод шаҳрида туғилган. У 50-сонли мактабда ўқиб юрган кезларида Ҳаёт Рў-зиев бошчилик қилаётган таэквандо тўгарагига қатнай бошла-ди. Спортга қизиқиши туфайли мустақил равишда тош кўтариб, турникларда машқ ҳам қилиб юрди. Спортнинг армрестлинг тури билан мустақил равишда шуғуллана бошлади. Унинг ҳа-ракатлари зое кетмади. Иқтидорли спортчи Гулистонда арм-рестлинг бўйича ўн бир карра жаҳон чемпиони Умид Аҳмедов билан учрашиб, армрестлинг сирларини ўрганди.

— Устозим Ҳаёт ака армрестлингда кучингни синаб кўргин, деб тавсия қилганди, — дейди Алишер. — Умид Аҳмедов билан бу спорт турининг ашаддий ишқибозларидан бири Рахмон ака Холмирзаев таништирган эди. Мазкур тўгаракда уч йил шуғул-ландим. Бундан ташқари, камондан ўқ отиш, Шарқ якка ку-рашларига қизиқаман. Спорт инсонни тарбиялайди, деб бе-жизга айтишмайди. Ҳар бир одам ҳаёти давомида соғлом тур-муш тарзини йўлга қўйиш учун спортнинг бирор тури билан шуғуллангани маъқул. Жисмонан чиниққаннинг иродаси мус-таҳкам бўлади, иродали инсон албатта мақсадига эришади.

— Армрестлингда асосан қўл кучи ишлатиладими ёки бошқа сифатларга ҳам эга бўлиш керакми?

— Аввало соғлом фикрли бўлиш керак. Куч бўлсаю уни фойдали томонга иш-латолмасангиз, унинг нима кераги бор?! Армрестлинг сўзи инглизчадан олинган бўлиб, маъноси — қўл кураши дегани. Мусобақа-ларда ҳам, машғулотларда ҳам асосан куч ишлатишга тўғри келади. Югуриш, штанга кўтариш, арқонда осилиш ва турли қўл машқ-ларини бажарамиз. Кучли бўлиш учун кўп меҳнат қилиш керак. Лекин кучингиз бўлсада, фикрингизни бир жойга тўплай олмасангиз, ютқазиб қўйишингиз аниқ. Бу спорт турида фикрни жамлаб, кучни тўғри йўналтириш зарур. Ана шунда ғалабага эришилади.

— Осиё чемпионатида қайси давлат вакиллари билан куч синашдингиз?

— Мен чемпионатда Қозоғистон, Қирғизистон, Монголия, Ҳиндистон, Тожикистон ва Эрон давлатларидан келган спортчи-ларни мағлуб этдим. Бу мусобақа ўзига хос тажриба алмашиш бўлди, десак ҳам муболаға бўлмайди. Мен уларнинг моҳирли-гини ўргандим, улар эса мендан ўрганишди.

Ёш спортчи 2011 йилда Даштобод транспорт коллежини та-момлаган. Айни пайтда у Венгрияда бўладиган жаҳон чем-пионатига тайёргарлик кўраяпти. Ўйлаймизки, Алишер бу чем-пионатда ҳам совриндорлар сафидан жой олиб, Ватанимиз байроғини баланд кўтаради. Омад ёр бўлсин, Алишер!

 

Васил ИЛЁСОВ.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.