Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЕНГИЛ АТЛЕТЛАРИМИЗ ОЛИМП ЧЎҚҚИЛАРИНИ КЎЗЛАЯПТИ

ЕНГИЛ АТЛЕТЛАРИМИЗ ОЛИМП ЧЎҚҚИЛАРИНИ КЎЗЛАЯПТИ

1-11-2018, 13:27
Автор: User
Просмотров: 31
Комментариев: 0
Версия для печати

Токио шаҳрида ўтказиладиган ёзги олимпиада ўйинларига ҳам оз фурсат қолди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги“2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон Республикаси спортчиларини тайёрлаш тўғрисида”гиҚарори ижросини таъминлаш борасида вилоятимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасига йўлланмани қўлга киритиш мақсадида енгил атлетикачиларимиз астойдил ҳаракат қилишаяпти.

—Таниқли енгил атлетикачи Марина Хмелевская АҚШнинг Жоржия штатида ўтказилган “Атланта опен-2018” халқаро марафонида олтин медални қўлга киритган эди, —дейди енгил атлетика бўйича вилоят терма жамоаси бош мураббийи Алишер Толипов.—У яқинда Қозоғистоннинг Чимкент вилоятида бўлиб ўтган яна бир халқаро марафонда муваффақиятли қатнашди. Марина узунлиги 42 километрдан зиёд марафонда биринчи натижани кўрсатди. Иқтидорли спортчи 2019 йилда ўтказиладиган халқаро марафонда қатнашиб, Токио олимпиадасига йўлланмани қўлга киритиш ниятида.

—Олимпия йўлланмасига сазовор бўлиш учун ҳаракат қилаётган шогирдларингиз ҳақида гапириб берсангиз.

—Бекзод Сафаров ҳам ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун курашаётган спортчиларимиздан бири. У 24-26 октябрь кунлари Самарақанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон очиқ чемпионатининг 21 километрга яриммарафон баҳсида қатнашиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Яна бир умидли енгил атлетимиз Элдор Номозбоев лангарчўп билан сакрашда юқори натижаларга эришаяпти. У айни пайтда Жиззах давлат педагогика институтида биринчи босқичда таҳсил олаётир. Элдор учун жорий йил омадли келди. Иқтидор эгаси енгил атлетиканинг ўнкураш тури бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлди. Катталар ўртасида бўлиб ўтган қишки республика чемпионатида бронза медалини қўлга киритди. Яқинда Андижонда ўтказилган катталар ўртасидаги мамлакат чемпионатида у лангарчўп билан сакрашда олтин медаль соҳиби бўлди. Жиззах давлат педагогика институтининг яна бир 3-босқич талабаси Шохруҳ Саломов 10 километрга спортча юриш баҳсида биринчи натижани кўрсатди ва олтин медаль билан тақдирланди.

Айни пайтда вилоятимиз терма жамоаси республика ва халқаро мусобақаларга қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Ўйлаймизки, спортчиларимиз албатта Олимпия йўлланмасини қўлга киритиб, ишончимизни оқлашади.

Васил ИЛЁСОВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.