Регистрация    Войти
Авторизация

Амалий ишларга ўтиш вақти етди

Категория: Сиёсат

Кеча халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгашининг намунавий кўргазмали сессияси бўлди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторлар, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари ўринбосарлари, доимий комиссиялар раислари, сиёсий партиялар гуруҳлари раҳбарлари, тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳ-барлари, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Сессия иштирокчилари дастлаб мажлислар зали фойесида ташкил этилган кўргазмалар билан танишдилар. Туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси Саодат Абдужабборова меҳмонларни патронаж ҳамшираси сумкаси, тез тиббий ёрдам ходимларининг зарур дори воситалари ва тиббиёт асбоб-ускуналари, ижтимоий дорихонада мавжуд бўлиши зарур бўлган дори-дармонлар билан таништирди.

Туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар бўйича ўринбосари Улуғбек Норматов ички ишлар органлари фаолиятига доир фотосуратлар ва жадваллар билан таништирар экан, фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишдаги тажрибалар ҳақида гапириб берди.

Йиғилганлар сессия аввалида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги "Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак"деб номланган маърузаси билан видеолавҳа орқали яна бир бор танишдилар. Шундан сўнг халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгашининг навбатдан ташқари йигирма тўққизинчи сессияси ўз ишини бошлади.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак"деб номланган маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифаларни амалга ошириш тўғрисида"ги масала муҳокама этилди.

Музокараларда Ўзбекистон Либерал демократик партияси депутатлик гуруҳи раҳбари Икром Қаршибоев, Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи раҳбари Баҳор Жумабоева, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси депутатлик гуруҳи раҳбари Лола Эгамова, Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи ёшлар қаноти вакили Мукаррам Иномова ва бошқалар сўзга чиқиб, ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Сессияда вилоят ҳокими Улуғбек Узаков Президентимиз маърузасидан келиб чиқадиган вазифаларга алоҳида тўхталиб, Ғаллаоролнинг ҳар жиҳатдан қулай имкониятлари барча соҳаларни бирдек ривожлантиришда муҳим ўрин тутишини, бунинг учун фақатгина жипслашиб иш юритиш кераклигини, расмиятчиликка чек қўйиб амалий ишларга ўтиш вақти етганлигини таъкидлади.

Сессия иштирокчилари кун тартибидаги "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида туман ички ишлар бўлими томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида"ги масалани ҳам кўриб чиқдилар. Бу ҳақда туман ички ишлар бўлими бошлиғи Жалол Болиевнинг маърузаси тингланди. Сессия кун тартибига қўйил-ган "Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида"ги, "Ёшлар билан ишлаш соҳасида туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги 2916-сонли "2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш тўғрисида"ги қарори ижроси ҳақидаги масалалар ҳам муҳокама этилди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакил-лари билан видеоселектор йиғилишидаги "Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак"деб номланган маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгашининг 2017 йил иккинчи ярим йили учун чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Кўргазмали сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий партиялар вакиллари, депутатлар ва сенаторлар билан учрашувдаги маърузасида юклатилган вазифаларни жойларда ижро этилишини таъминлаш мақсадида тузилган республика ишчи гуруҳи раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Борий Ботирович Алихонов сўзга чиқиб, депутатлар олдида турган долзарб вазифалар ҳақида гапирди.

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Бекпўлат ТОҒАЕВ.

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.