Регистрация    Войти
Авторизация

Тинчлик ва тараққиётимиз душмани

Категория: Сиёсат

Ҳозирда диний экстремизм ва терроризм глобал характерга эга бўлиб, дунёнинг барча мамлакатлари ҳамда минтақаларига бирдек хавф солмоқда. Шундай экан, унинг олдини олиш, унга қарши курашиш инсониятнинг истиқболига дахлдор масалага айланганини эътироф этиш жоиз. Мазкур йўналишда дунё халқлари олдида комплекс вазифалар долзарб бўлиб турибди.

Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Жиззах ҳарбий прокуратураси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда вилоятимиз ҳудудида жойлашган ҳарбий қисм ва муасса-саларнинг ҳарбий хизматчилари ҳамда академик лицей, коллеж ва олий таълим даргоҳларининг ўқитувчи ва талабалари билан «Диний экстремизм — тинчлик ва тараққиёт душмани», «Анъанавий ислом ақидапарастликни қоралайди», «Бугунги замон ва динлараро муносабатлар», «Миссионерлик ва улар кўзлаётган мақсадлар» каби мавзуларда давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказиб келмоқда. Шунингдек, вилоят мусиқали драма театрида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига Сардор Ҳамроқуловнинг қаламига мансуб диний экстремизм ва терроризмга қарши курашишга бағишланган «Баҳодир» номли спектакли намойиш этилди.

Бугунги кунда диний экстремистларнинг қора ниятлари ҳеч қачон амалга ошмаслигини теран англаган ҳолда юртимиздаги тинчликнинг қадрига етишимиз, ёшларни маънан ва жисмонан етук қилиб тарбиялашимиз, ҳамиша ҳушёр ва сергак бўлиб, Ватанимиз сарҳадларини кўз қорачиғидек асраш ҳаммамизнинг бурчимиз эканлигини унутмаслигимиз керак.

 

Давур РАДЖАБОВ,

Жиззах ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси,

адлия катта лейтенанти.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.