Регистрация    Войти
Авторизация

ДЕПУТАТ МАҚОМИ

Категория: Сиёсат

Олий Мажлис Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Жиззах вилоятидаги ижросини ўрганди.

 

Шу муносабат билан вилоят ҳокимлигининг янги мажлислар залида Олий Мажлиси Сенати ва халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг қўшма сессияси бўлиб ўтди.

Қўшма сессияни вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Улуғбек Узаков кириш сўзи билан очди.

Қўшма сессияни Олий Мажлис юқори палатасининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси Толибжон Мадумаров бошқариб борди. Мазкур комиссия котиби Сайёра Баратова кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.

Нотиқнинг қайд этишича, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг депутатлари ўз ваколатлари доирасида фаолият юритиб, муайян натижаларга эришмоқдалар. Хусусан, ўтган йили халқ вакиллари томонидан жойларга 1267 та депутат сўровлари юборилган. Уларнинг 333 таси вилоят Кенгаши, 127 таси Жиззах шаҳар Кенгаши 170 таси Зафаробод туман Кенгаши депутатлари ҳисобига тўғри келади.

Депутат сўровларнинг аксарияти коммунал соҳа, автомобиль йўлларини таъмирлаш, мактабгача таълим муассасалари фаолияти, аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш масалаларига тегишли эканлиги айтиб ўтилди. Ўз навбатида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятида ўз ечимини кутаётган масалалар, фойдаланилмаётган имкониятлар ҳали кўп эканлиги очиқ, ошкора танқид қилинди.

Таъкидлаб ўтилганидек, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этишда депутат сўрови ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Лекин вилоятда унинг самарадорлиги етарли даражада эмас. Устига устак депутат сўровларини кўриб чиқишда мансабдор шахслар томонидан сансоларликка йўл қўйилмоқда. Сўровларга аксарият ҳолларда юзаки жавоб берилаётганлиги, депутатлар томонидан кўтарилган долзарб масалалар маҳаллий Кенгашларнинг сессияларида муҳокама этиб борилмаётганлиги ҳам ўрганиш жараёнида яққол кўзга ташланди.

Қўшма сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари Гулнора Тўраева, Анорбой Эшматов, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг депутати Хидир Шукуров ва бошқалар сўзга чиқишди.

Сенат комиссиясининг Жиззах вилоятидаги ўрганиш натижалари юзасидан қўшма сессияда тегишли қарор қабул қилинди.

 

Турсунбой КАМОЛОВ.скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.