Регистрация    Войти
Авторизация
» » ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Категория: Сиёсат

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг йигирманчи сессияси бўлиб ўтди. Сессиянивилоят Кенгашининг раиси, вилоят ҳокими Улуғбек Узаков олиб борди.

Депутатлар даставвал Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” вилоят дастурининг биринчи чорак якунлари тўғрисида”ги масалани муҳокама қилишди. Мазкур масала юзасидан вилоят ҳокимлигининг котибият мудири Азизбек Эгамбердиев ахбороти эшитилди.

—"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” вилоят дастури 120 та банддан иборат бўлиб, унинг ижросини таъминлашга жами 2 триллион 181,4 миллиард сўм ҳамда 6,2 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағлар йўналтирилиши режалаштирилган, — дея таъкидлади нотиқ ўз чиқишида. — Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида дастур талаблари асосида иш кўрилиб, сезиларли натижаларга эришилди. Жумладан, аҳолининг бандлиги ва реал даромадларини оширишга, ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришга, хотин-қизларнинг фаоллигини кучайтиришга катта эътибор қаратилди.

Шу билан бир қаторда айрим камчилик вва нуқсонларга йўл қўйилганлиги сессияда танқид қилинди. Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш, архитектура ва қурилиш, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш, қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, Ғаллаорол, Зарбдор, Зомин, Янгиобод туманлари, Жиззах шаҳрида Бандлик дастурининг биринчи чораккамўлжалланган режаси ижроси таъминланмади.

Вилоят молия бошқармасининг бошлиғи Баҳодир Ўролов "Вилоят маҳаллий бюджетининг 2017 йил биринчи чорагидаги ижроси ҳақида”ги масала юзасидан ҳисоб берди. Вилоят Бандлик бош бошқармасининг бошлиғи Жалил Мирзабеков "2017 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг биринчи чоракдаги ижроси тўғрисида”ги масала юзасидан сўзга чиқди. Вилоят давлат солиқ бошқармасининг бошлиғи Абдували Мустанов ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўтган йил 5 октябрда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросига бағишланди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг депутатлари Абдунаби Абдураҳмонов, Гулбаҳор Абдулҳакимова, халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг депутатлари Олимжон Сувонов, Дилбар Ҳакимова ва бошқалар юқорида зикр этилган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиршди.

Сессия кун тартибидан ўрин олган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 24 февралдаги "Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, шунингдек, ушбу соҳада қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ этишга кўмаклашиш ҳамда парламент ва депутатлар назоратини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси депутатларнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг регламент ва депутатлик одоби доимий комиссиясининг раиси Хидир Шукуров "Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатларининг 2016 йил давомида юборган депутатлик сўровларини тегишли ташкилотлар, корхоналар, муассасалар томонидан ижро этилиши таҳлили ҳақида”ги масала юзасидан ўз қарашларини баён қилди.

Сессияда муҳокама этилган барча масалалар юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

Турсунбой КАМОЛОВ.скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.