DataLife Engine > Сиёсат > МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА


30-11-2020, 15:35. Разместил: User

Бугунги кунда фуқароларнинг дарду-ташвишини эшитиш, турли-хил муаммоли масалаларга қонуний ечим топиш, шунингдек, уларга ҳар томонлама кўмаклашиб, ҳар бир шахснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш давлат органлари ва ташкилотларининг энг устивор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Бу борада вилоят ҳокимлигиташаббуси билан халқ билан мулоқотнинг таъсирчан ва самарали усуллари кенг йўлга қўйилиб,«ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати» принципи асосида аҳоли турмуш фаровонлигини янада ошириш, улар учун барча соҳада зарур қулайликлар яратишга қаратилган эзгу ишлар амалга оширилаяпти. Жумладан, Зафаробод туманида ҳам ташкил этилган оммавий сайёр қабулда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликларнинг вакиллари аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлиб, одамларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан келишиб олинди.

28 ноябрь куни тумандаги маданият саройида вилоят ҳокимининг сайёр қабул ўтказилди. Ушбу сайёр қабул натижаларига кўра туманда истиқомад қилаётган юртдошларимизнинг муаммоларини таҳлил қилиш бўйича ишларнинг самарали йўлга қўйилмаганлиги, аҳолининг уй-жой, газ, электр-энергиясиҳамда ичимлик сувини яхшилаш борасида камчиликлар ва муаммолар йиғилиб қолганлиги кўзга ташланди.

– Кўчамизга шағал ётқизиш ишлари якунига етмай қолиб кетганди. Натижада, қўшниларимиз билан 700 метр лой кўчадан юришга мажбурмиз, – дейди тумандаги «Нурафшон» ҚФЙ, Оққўрғон кўчасида яшовчи фуқаро Зулхумор Азимова. – Сайёр қабулда шу масала ўз ечимини топадиган бўлди. Бунинг учун вилоятимиз ҳокимига миннатдорчилик билдираман.

Туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилок раҳбарлари, аҳоли вакиллари билан бевосита мулоқот қилишга, уларнинг қонуний талабларини кўриб чиқиш, муаммоларни бартараф этишга етарлича эътибор қаратмаган.Юртбошимизнинг «Халқ ичига кириб бориб, одамлар билан мулоқот қилиш – инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили» дея таъкидлаган сўзларига асосан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ҳамда «Ёшлар дафтари» ташкил этилган. Лекин афсуски, бу борада бажарилиши керак бўлган топшириқларниўз вақтида амалга ошириш, ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш, барқарор янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турли тоифаларининг моддий фаровонлигини ошириш борасида камчиликлар кўзга ташланди.

Жумладан, «Узун» қишлоқ фуқаролар йиғинидаги икки қаватли уй-жойларнинг қурилиш ишлари якунига етмаганлиги аҳолининг норозигарчилигига сабаб бўлди. Аҳолининг мутасадди ташкилотлардан сўраган ёрдамларига жавобан «Отангга бор, онангга бор» қабилидаги оворагарчилик, ахири бугунги сайёр учрашувга етаклади. Шу билан бирга Чимқўрғон қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган 20-сонли умумтаълим мактаби биносига сентябрь ойидан буён электр энергияси етиб бормаётганлиги сабаб таълим муассасасида информатика фани ўтказилмаётгани таъкидланди. 16-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олаётган ўқувчиларга стол-стур етишмаслиги борасида мутасадди ташкилотлардан ёрдам сўраб келмоқда. Бугун ушбу масала ўз ечимини топади, деган умиддамиз.

— Давлатимизнинг бу яхшилигини умрбод ёддан чиқармайман, — дейди Дилноза Мақсадова. —«Ҳар бир оила - тадбиркор» давлат дастури асосида бугунги сайёр учрашувда тадбиркорлик билан шуғилланишим учун тикув машинаси берилганидан хурсандман.

Сайёр қабул давомида тадбиркорликни йўлга қўйиш, мактабгача таълим муассасаси, маиший шахобчалар қуриш, ер майдони ажратиш, йўлларни таъмирлаш, электр энергияси, ичимлик суви таъминотини яхшилаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Сайёр учрашувда юзга яқин мурожаатлар кўриб чиқилди ва ҳал этиш юзасидан тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди. Шу куни сайёр учрашувда вилоят ҳокими Эргаш Салиев тумандаги ёшларнинг 24 нафар сардорлари билан учрашиб, уларни қийнаётган муаммолар ва ютуқлари билан ўртоқлашди. Учрашув якунида қатнашчиларга эсдалик совғалари топширилди.


Лазиз МАМАТҚУЛОВ

Суратда: сайёр қабулдан лавҳалар.

Муаллиф олган суратлар
скачать dle 12.0
Вернуться назад