DataLife Engine > Сиёсат > ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР

ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР


19-10-2020, 16:45. Разместил: User

   Пахтакор туманидаги Мингчинор қишлоғида Американинг «SILVERLEAFE» компанияси фаолияти юзасидан журналистлар иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда компания бош директори Дэн Пэттерсон тадбир иштирокчиларига компаниянинг тарихи, Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди.

- Пахта етиштириш асосий соҳаларимиздан бири, - дейди Дэн Пэттерсон. - Айни пайтда жамоа аъзоларимиз билан 2 минг гектар майдонда маҳсулот етиштираяпмиз.

"Silverleafe" МЧЖ қўшма корхонаси минтақа учун халқаро бозор талабларига жавоб берадиган инновацион технологияларни жорий этиш, тармоқларни модернизациялаш, маҳаллий аҳолининг турмуш даражасини яхшилашни асосий мақсад қилиб олган. Шу билан бирга ички бозорни юқори сифатли, рақобатбардош маҳсулотлар билан тўлдириш ҳамда Европа ва АҚШнинг халқаро бозорига кириб боришни режалаштирган.

Компания икки йил давомида Миссисипи университети ва Ўзбекистоннинг турли хил илмий муассасалари мутахассислари иштирокида атроф-муҳитни, сувни муҳофаза қилиш, тупроқшунослик, пахта уруғини қайта ишлаш, биостимуляторларни жорий етиш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳаларида тадқиқотлар олиб бормоқда.


Ҳозирда компания суғоришнинг янги технологиясини амалда тадбиқ этди. Жумладан, экинларни биочанглатиш ва ишлов беришда қишлоқ хўжалиги авициясидан фойдаланилиш борасида ўз тажрибаларини ўртоқлашди.

Корхона биргина соҳани ривожлантириш билан боғланиб қолмасдан жорий йилдан "Silverleafe" пахта асали етиштириш учун асаларичиликни ҳам йўлга қўйди. Мутахассисларнинг фикрича, асаларилар ўзидан сўнг бошқа ҳашоратлар озиқланиши учун етарли нектар қолдирмай, табиий "зараркунандаларга қарши курашувчи" сифатида барчамизга маълум. Шу боисдан жорий йилнинг июль ойида 1 минг 950 дан ортиқ асалари уялари ўрнатилди.

Жануби-Шарқий Осиё ва Австралияда ўсадиган павлония дунёдаги энг тез вояга етадиган дарахт ҳисобланади. Бу дарахт атмосферага чиқадиган кўп миқдордаги карбонат ангидридни ютиб олишидан ташқари, мебел саноатида ва биоёқилғи сифатида ҳам кенг қўлланилади. Хорижлик ҳамкорлар пахта саноатидаги янги технологиялар билан бирга, ушбу ноёб дарахтни ўстиришни ҳам йўлга қўйди.


Лазиз МАМАТҚУЛОВ.

Суратда: тадбирдан лавҳа.

Жамшид Ярабеков олган сурат

скачать dle 12.0
Вернуться назад