ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ—ОЛИЙ ҚАДРИЯТ
2-03-2023, 10:48. Разместил: Admin gazeta Жиззах давлат педагогика университетида "Инсон ҳуқуқлари" ҳафталиги доирасида вилоят судлари ҳамда вилоят маъмурий суди судьялари талабалар билан давра суҳбати ўтказдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралдаги “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорининг 12-бандига мувофиқ, барча ҳудудларда жорий йилнинг 20-28 февраль кунлари “Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги ўтказилиши белгиланиб, тадбирлар дастури тасдиқланган.
Мазкур дастурнинг 8-бандида, 21 февралдан 25 февралга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, барча туман ва шаҳарлардаги маҳаллаларда “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” мавзусида “Судья ва ёшлар” тарғибот учрашувлари, “Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида “Ахборот соати” ва “Маънавият соатлари”ни ташкил этиш белгиланган.
Мазкур дастурнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” мавзусида университетда ташкил этилгандавра суҳбатида судьялар талабаларга уларнинг ҳуқуқлари, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар бўйича тушунчалар беришди.
В.ҒАЙБУЛЛАЕВ.
(“Жиззах ҳақиқати”)
Вернуться назад