DataLife Engine > Сиёсат > “БИР МИЛЛИОН ЎЗБЕК ДАСТУРЧИ” МАҲАЛЛАЛАРДА

“БИР МИЛЛИОН ЎЗБЕК ДАСТУРЧИ” МАҲАЛЛАЛАРДА


23-02-2022, 14:14. Разместил: User

 


   Ёшларга оид давлат сиёсатининг муҳим тамойилларидан бири —ўғил-қизларнинг замонавий илғор технологиялар борасидаги билимларини мустаҳкамлаш, шу йўналишдаги ўқув марказлари фаолиятини босқичма-босқич йўлга қўйиш масаласидир.

   Ўзбекистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилга қадар ривожлантириш концепциясида барча ҳудудларда IT-парклар барпо этилиши, туман, шаҳарларда Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилиши режалаштирилган. “Бир миллион ўзбек дастурчи” лойиҳаси асосида 200 мингга яқин ёшлар ўқитилиши назарда тутилган.

   “Бир миллион ўзбек дастурчи” — республикамизда кенг аҳоли қатламини масофавий махсус онлайн-портал орқали IT-йўналишлари бўйича тайёрлашга йўналтирилган йирик лойиҳа. Шу бўйича дастурлашни масофавий таълим орқали ўргатишга мўлжалланган www.uzbekcoders.uz портали ҳамда Udacity.com халқаро таълим платформаси ўзбек тилида ишга туширилган. Яқинда шу мавзуда Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлимининг маҳалладаги етакчилари учун Жиззах вилояти IT-ПАРК марказида тажрибали мутахассислар томонидан анжуман бўлиб ўтди.

    Тадбир давомида қатнашчилар мазкур лойиҳа юзасидан тўлиқ маълумотга эга бўлишди. Шаҳримиздаги 34 та маҳалла етакчилари ҳам иштирок этиш учун “Бир миллион ўзбек дастурчилари” платформасида онлайн рўйхатдан ўтиб, иштирокчи сертификатини қўлга киритдилар. Анжуманда маҳаллалардаги йигит-қизларнинг замонавий касбларда бандлигини таъминлаш ва турли тадбир ҳамда лойиҳалар ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишилди. Эндиликда улар ўқиб олган билимларини маҳаллалар ёшлари билан бўлишади.

    —Жиззах шаҳар Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги барча етакчилари бу лойиҳа учун рақобатга киришади, — дейди Жиззах вилояти IT-Парк филиали таълим бўйича ҳудудий менежери Сарвиноз Ҳакимова. — Бунинг учун уларга етарлича билимлар бериб борилмоқда. “Ёш ватанпарварлар ҳафталиги” доирасида ҳам ходимларимиз томонидан амалий анжуман ташкил қилинди. Йиғин иштирокчиларига IT-Парк Жиззах филиали ҳақида ва компьютер саводхонлиги, фронтенд дастурлаш дарслари ҳамда “Бир миллион ўзбек дастурчи” лойиҳаси бўйича маълумот берилиб, ўзаро мунозаралар уюштирилди.

Холниса РАҲМОНҚУЛОВА
скачать dle 12.0
Вернуться назад