DataLife Engine > Сиёсат > СУД ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

СУД ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ


3-03-2021, 13:59. Разместил: User

   Жиззах юридик техникумининг мажлислар залида ўқитувчи ва талабалари иштирокида Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари Акрам Шукуров, жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судьяси Алишер Хайдаров, Жиззах туманлараро суди иқтисодий суди раиси вазифасини бажарувчи Улуғбек Базаров ҳамда Жиззах вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда талаба-ёшларнинг ҳуқуқий онги ҳамда маданиятини шакллантириш ва юксалтириш, суд тизими фаолияти ва тизимидаги ўзгаришлар ва амалга оширилаётган ишлар, қонунчиликка киритилган ўзгартиш юзасидан тушунчалар берди. Шунингдек, «Талабалар ҳуқуқшуноси» клубини оммалаштириш бўйича юзасидан ўз фикрларини айтиб ўтдиорқали мақсадида, клубнинг асосий мақсади, вазифалари ҳамда кутилаётган натижалари ҳақида ўқув-семинар учрашуви ташкил этилди.

   Тадбирда талабаларнинг маънавиятини, маърифатини ва суд-ҳуқуқ соҳасида ўз билимларини бойитиш мақсадида ҳамда жамиятга фойда келтирувчи эзгу мақсадларига етишишлари учун бир нечта мавзуларда кенг қамровли маъруза қилинди.

   Хусусан, суд органларининг амалдаги тузилишини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида Юртбошимиз томонидан 2020 йил 24 июль куни имзоланган «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6127-сонли Фармонлари ҳамда 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, коррупция ва одам савдоси тўғрисида тушунчалар берилди. Шунингдек жорий йилнинг 12 январдаги суд қарорларини қайта кўриш институтини такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал, маъмурий жавобгарлик, фуқаролик тўғрисидаги кодекслари, шу билан бирга маъмурий суд ишларини юритиш, иқтисодий, маъмурий жавобгарлик, жиноят-процессуал тўғрисидаги кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар айтиб ўтилди.

   Учрашувда Жиззах вилоят адлия бошқармасининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими масъул ходими Шарофат Хасанова “Ёш ҳуқуқшунослар” клубидан кўзланган асосий мақсад вилоятдаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқиётган 21 887 мингдан ортиқ талаба ёшларни ҳуқуқий билимларини оширишга кўмаклашишдан иборатлиги таъкидланди. Ушбу лойиҳа ёшлар томонидан қўллаб-қувватланди. Иштирокчилар ўзларининг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

   Тадбирда иштирокчиларга Шу куни тадбир сўнгида белгиланган мазвуларга оид слайд, видеороликлар намойиш этилди. Сўнгра вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган "Tалабалар ҳуқуқшуноси клуби"га аъзолар рўйхати шакллантирилди.


ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ЖАМОАТЧИЛИК

ВА ОАВ БИЛАН АЛОҚАЛАР БЎЛИМИ

скачать dle 12.0
Вернуться назад