Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » АРМИЯ – МАТОНАТ ВА ЖАСОРАТ МАКТАБИ

АРМИЯ – МАТОНАТ ВА ЖАСОРАТ МАКТАБИ

30-11-2020, 15:28
Автор: User
Просмотров: 167
Комментариев: 0
Версия для печати

Марказий ҳарбий округнинг "Фориш" тоғ полигонида "Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш" шиори остида"Ҳарбий ватанпарварлик фестивали" бўлиб ўтди. Унда 8000 дан ортиқ аҳоли ва ёшлар иштирок этди.

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган ушбу фестиваль ёшларимизнинг ватанпарварлик руҳида камол топишига хизмат қилади. ТадбирХалқ таълими, Ички ишлар, Миллий гвардия, Чегара қўшинлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Жиззах гарнизони, вилоят Мудофаа ишлари, Маданият ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти, Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлимлари томонидан ташкил этилди.

Ватанпарварлик фестивалининг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари Фурқат Жўрақулов ва бошқа нотиқлар фестиваль қатнашчиларини табриклаб, бутун юртимиз бўйлаб ушбу шиор остида ўтказилаётган тадбирларнинг мазмун-моҳияти ҳамда ҳарбий хизмат — муқаддас бурч, юксак шараф эканини таъкидлашди. Ёшларни она Ватанни асраш, бугунги дориламон кунларнинг қадрига етиш, комил инсон бўлиб етишиш йўлида юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, Ватан равнақига хизмат қилиш барчамизнинг бурчимиз эканлигини айтиб ўтдилар.

—Бугунги тадбирга тенгдошларим билан ўзгача тайёргарлик ва катта завқ билан келганмиз, чунки Ватан ҳимояси — муқаддас бурчдир. Шу юртни севадиган, ардоқлайдиган ва ҳимоя қиладиган мардлар бор экан, она Ватанимиз доимо юксалаверади, гуллайверади, — дейди Жиззах давлат педагогика институти талабаси Сирож Ўралов. — Барча жасур ва мард ўғлонларимиз, қолаверса, юртдошларимизни бугунги фестиваль байрами билан табриклайман.

Вилоят мусиқали драма театри жамоаси ҳамда ҳарбийлар томонидан тайёрланган Жалолиддин Мангуберди ҳақидаги жонли саҳна кўриниши барча ёшлар қалбига ғурур ва ифтихор бағишлади.

Жиззах ҳамда Самарқанд гарнизони ҳарбий оркестрларининг бадиий-мусиқий чиқишларида шонли ўтмишимиз, бугунги тинч ҳаётимизни тараннум этувчи мусиқа садолари остида ҳарбийларимизнинг жанговар техника ва қурол-аслаҳалар, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотларининг кўргазмаси ҳам ўқувчи ёшларда ўзгача қизиқиш уйғотди.

—Фестивалда иштирок этиб, кўргазмали чиқишларимиз билан тенгдошларимнинг, укаларимнинг қалбида ҳарбийликка қизиқиш, Ватанни севишга бўлган туйғуларини ошира олганимдан мамнунман, — дейди оддий аскар Абдулатиф Турсинбоев. — Силтаб тош кўтариш баҳсида ғолиб бўлганимдан хурсандман.

Дала ўқув майдонида Ватан ҳимоячиларининг турли жанговар қуроллардан фойдаланиб, нишонларга қарата аниқ ва тез ўт очишлари фестиваль иштирокчиларини томоша майдонига чорлади. Шу билан бирга ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, ўқувчилар, уюшмаган ёшлардан иборат меҳмонлар халқ ўйинлари спорт мусобақаларида беллашиш имкониятига эга бўлдилар. Хусусан, миллий кураш, тош кўтариш, арқон тортиш, қўл жанги, билак кучини синаш мусобақалари чинакам рақобат баҳсига айланиб кетди. Чавандозларнинг улоқ кўпкари, от чоптириш ўйинлари ўтказилди.

Фестивалда ташкил этилган миллий ҳунармандчилик кўргазмалари павильони ҳамда дорбоз ўйинларининг саҳна майдонлари ҳам санъатсевар ёшларни ўз бағрига чорлади.

Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг ҳарбий-спорт техникалари, само узра парвоз қилган самолётлар, кинология ва отлиқ кавалерия қўшинларининг чиқишлари фестиваль иштирокчиларининг тасаввурини бойитди.

Фестивалда тоғ ён бағриларида овчилар ва ҳар-бийлар узоқ масофадаги ҳаракатсиз ва ҳаракатдаги нишонларга ов қуролларидан ўт очиш бўйича ўзаро баҳслашдилар.

Турли спорт федерацияларининг спорт мусоба-қалари, миллий чолғу-асбоблари ижроси, "Ватан ҳақидаги энг яхши шеър" танлови фестивалга ўзгача кўтаринкилик олиб кирди.

Фестиваль якунида ҳомийлар томонидан ғолиб ва совриндорларга қимматбаҳо совға ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ.

Суратда: тадбирдан лавҳалар.

Муаллиф олган суратлар.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.