Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЁШЛАР ТАҚДИРИДАГИ ЭЗГУЛИК

ЁШЛАР ТАҚДИРИДАГИ ЭЗГУЛИК

12-08-2020, 13:01
Автор: User
Просмотров: 127
Комментариев: 0
Версия для печати

   Мамлакатимизда ўғил-қизларнинг соғлом ва етук бўлиб вояга етишлари, керакли касб-ҳунарни эгаллаб, Ватанга содиқ хизмат қилишлари учун амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмуни ва кўлами кенгдир. Уларнинг иқтидорини ривожлантириш, бўш вақтларини сермазмун ўтказишлари ва иш билан бандлиги таъминлаш масаласи ҳамиша муҳим саналган.

   Бу борада йўлга қўйилган талай дастурлар ҳозирга келиб ўз самарасини бермоқда. Ана шулардан бири бу - “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси ҳисобланади. Вилоят ҳудудида бу йил 5000 нафарга яқин ёшларга 1 гектардан ер майдонлари ажратилиши режа қилинган. Шу вақтга қадар ер ажратилганлар эса айни пайтда далаларда жавлон уриб, тер тўкишаётир.

   Зарбдор туманида ҳам “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳасига асосан туманда жами 535 гектар ғалладан бўшаган ер майдонларига такрорий экин экиш учун ёшларга берилди. Ғалла ўрим-йиғим ишлари тугатилган майдонлар уларга тақсимлаб берилди. Шунингдек, тумандаги Ёшлик қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари ва ишсиз йигит-қизлардан 36 нафарига туман захирасидаги 26 гектар майдондан тақсимланди.

   -Мен ҳам ўша ёшлар қаторидаман, - дейди Зарбдор тумани шу ерда яшовчи Бунёд Жуманов. - Ҳар бир давлатнинг эртаси ёшларга қаратилаётган эътиборига қараб белгиланади. Бу йилги мураккаб ва синовли йилда ҳам ишсиз юрган йигит-қизлар тақдириниўйлаб амалга оширилаётган ислоҳотларнингзамирида ҳар бир ёшнинг тақдири турибди. Шунингдек, уларни иш билан таъминлаш ва даромадларини оширишга қаратилган чуқур ўйланган статегия мавжудлиги яққол сезилиб турибди.Ҳукуматимиз,халқимиз омон бўлсин, осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин.

   -Бир неча йиллар хорижий давлатларда саргардонликда юриб, қора меҳнатнинг аччиқ азобини тотиб кўрдим, - дейди Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Элдор Пардақулов.- Ўзи ёшлигимдан кўнглим яримта бўлиб улғайдим.Буёғига ҳам бегона юртларда отам ва фарзандларим соғинчи юрагимни эзиб юрарди. Менга ўхшаб юрган талай ёшларни кўрганман.Бу йил менгаажратилган ерга қовун экдим. Худо хоҳласа, юқори даромадни кўзлаб турибман.Энг муҳими, ўз юртим, оилам бағридаман. Бундай имкониятлар ва эътибор учун ҳукуматимизга самимий миннатдорчилигимни билдираман.

   -Ўтган йили коллежни битириб муқим иш ўрнига эга бўлолмадим, - дейди шу маҳаллада истиқомат қилувчи Жаҳонгир Мустафоев.- Мутахассислигим бўйича яшаб турган ҳудудимда бирорта ҳам иш ўрни йўқ. Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг барчаси кўз олдимда рўй бераётгани, ерли, ишли бўлганимдан хурсанд бўлдим. Менга ажратилган бир гектар ерга қовоқ ва ораларига маккажўхори экдим. Дала майдонини кўрсангиз, кўзингизни қувонтиради. Бизларни қўллаб-қувватлаётган давлатимизнинг, халқимизнинг ишончини оқлаймиз деб умид қиламан.

   Бугун ўз ерида тер тўкиб меҳнат қилаётган бу ёшлар халқимизнинг ишончини оқлаш учун астойдил хизматга бел боғлашган. Улар халқимиз дастурхонига ўз экин майдонларидан мўл ҳосилни тортиқ этишмоқда. скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.