Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » IT ВА ТЕХНОПАРКЛАР ёшларнинг парвоз йўли

IT ВА ТЕХНОПАРКЛАР ёшларнинг парвоз йўли

20-07-2020, 08:40
Автор: User
Просмотров: 62
Комментариев: 0
Версия для печати

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майда қабул қилинган "Республика ҳудудларида ёшлар технопаркларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра, республикамизнинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич технопаркларнинг ташкил этилиши белгиланган. Технопаркларнинг фаолиятини йўлга қўйиш билан ёшларнинг интеллектуал, илмий, ижодий салоҳиятини ошириш, ҳудудларда йигит-қизларнинг таҳлилий фикрлашга, илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятга кенг жалб этиш мақсад қилинган. Иқтидорли, ташаббускор ўғил-қизларнинг ўз ақлий салоҳиятларини намоён қилиши ва ижтимоий мослашуви учун зарур шароитлар яратиш кўзда тутилди.

   ТЕХНОПАРКларда ёшларнинг ривожланган хорижий давлатларнинг нуфузли илмий марказлари, университетлари, технопарклари ва ишлаб чиқариш ташкилотларида малака оширишларига кўмаклашилади, илмий техник, инновацион лойиҳалар амалиётга жорий этилади. Мазкур қарорга мувофиқ, вилоятимизда технопарклар жорий этилиши 2023 йилга мўлжалланган. Булар Шароф Рашидов тумани, Дўстлик ва Зомин туманларида қурилади. Шунингдек, вилоятимизда ёшларни илғор технологиялар ва илм-фанга жалб этувчи IT парклар бунёд этилиши йўлга қўйилмоқда.Бугунги кунда Мирзачўл туманида Ёшлар истироҳат боғи ҳамда унинг қошида IT маркази қурилмоқда.

   — Бу 12 миллиард сўмлик лойиҳа саналади, — дейди Мирзачўл туманҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Фурқат Раҳматов. — 5 миллиард сўм тадбиркорлар, 7 миллиарди маҳаллий бюджет ва ҳомийлар ҳисобидан ажратилади. Бугунга келиб бюджетдан 4 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Боғнинг қурилиши ўтган йилнинг апрель ойида бошланган бўлиб, бугунга келиб 80 фоиз ишлар якунланган. Иншоотни бу йил Мустақиллик байрамида ёшларга топширишни режа қилганмиз. Мазкур хиёбон ичида ITмарказ ҳам қурилди, эндиликда жиҳозланиши кутиляпти. Марказ учун 1 миллиард сўм сарфланди. Умид қиламизки, бу ер илғор ғояли ёшларни йиғадиган, техника ривожи масалалари кўриладиган жой бўлади. Ҳозирда бино учун замонавий типдаги безак ишлаб чиқилмоқда. Бундан ташқари, 2 та салқин ичимликлар кафеси, кутубхона, спорт зали, тир, ўқ отиш майдони, 8 та аттракцион, фаввора ҳамда битта чўмилиш ҳавзаси қурилмоқда.

   IT парк истиқболли стартап лойиҳаларни йўлга қўйиш ва уларни бозорга олиб чиқишга хизмат қиладиган, фан ва таълим муассасалари билан интеграциялашув орқали амалга оширишга мўлжалланган мажмуадир. У фаол иқтидор эгаларини ҳуқуқий, бухгалтерия, маркетинг ва илмий педагогик масалаларда қўллаб-қувватлаш орқали ўз лойиҳалариничинакам бизнесга айлантириш учун имкон берадиган маскан ҳисобланади.

   Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах шаҳар кенгаши ташаббуси билан биринчи маротаба IT саводхонликни оширишга бағишланган, мақсадли ёшларни дастурлаш соҳаси, дизайн ва "digital development"ни ўрганишга қаратилган форумташкиллаштирилгани ушбу йўналиш ривожида айни муддао бўлди. "Ёш дастурчилар форуми" 14 ёшдан 24 ёшгача 22 нафар ёш дастурчини қамраб олди. Веб ҳамда мобиль иловалар, график дизайн йўналишлари доирасида ёшлар дастурлаш тиллари, фрилансерлик фаолияти, ИТ технологиялари ҳақида қанчалик эрта билсалар, ўз ҳаётларида шунчалик ривожланишга эга бўлади. Бу каби тадбирлар ёш дастурчиларнинг ишлаб чиққан веблойиҳаларини ижтимоий ҳаётга татбиқ этиш, ундан самарали фойдаланиш, қоғозлар билан эмас, виртуал тармоқ ҳужжатлари билан ишлаш имкониятини кенгайтиришига замин яратади. Шунингдек, Android, Desktop учун мўлжалланган лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтгани ҳам аҳамиятлидир. Ушбу учрашувлар ўқув марказлари фаолиятини оптималлаштиришга қаратилган платформа ташкил этиш, "Smart girl" аёлларни фрилан-серлик фаолиятини ташкил этиш, дастурчи аёллар сонини оширишда ҳам муҳимдир. Интеллектни оширишга қаратилган "My quiz" осон ва самарали тестларни ишлаб чиқишга йўналтирилган платформани йўлга қўйишда асос бўлиб хизмат қилади.

   Жиззах вилоятига IT парк фаолиятини ташкил этиш ва мустақил дастурчилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида келган маслаҳатчи "IT SOFTWARE TECHNOLOGY OF INDIA" компанияси раҳбари Жаярем Партҳасартининг ташрифи форум иштирокчилари учун аҳамиятли бўлди.

   — Бугун бизга ёруғлик бериб турган мана шу чироқлар учун Томас Эдисон минг маротаба уриниб кўрган, — деди ҳиндистонлик тадбиркор ёшлар билан учрашувда. — Муваффақиятсизлик ҳақида сира ўйламаган. Сиз ўз лойиҳаларингизни амалиётга татбиқ этишда нафақат дизайн, балки маркетинг технологияларини ҳам пухта эгаллашингиз, ўзингизни мана шу соҳада етакчи сифатида баҳолашингиз лозим. Шуҳрат ортидан қувманг, усизнинг ортингиздан қувсин.

   — Бугун мамлакатимизда дастурчилик фаолияти билан шуғулланувчи ёшлар жуда камчиликни ташкил этади, — дейди 23 ёшли дастурчи Қодир Бердиев. — Лекин шунга қарамай, мустақил дастурчилик фаолиятига қизиқувчи тенгдошларимиз сони кундан кунга ортиб, сафимиз кенгайиб бораётгани қувонарли. Мендан ёш бўлсада, чуқур фикрлайдиган, дастурлаш тилларини мукаммал ўзлаштирган укаларим ҳам бугун бу соҳанинг етакчилари қаторида деб бемалол айта оламан.

  — Мамлакатимизда юзага келган пандемия шароитида кўпроқ инвестициялар ва хорижий инвесторларни жалб этишда айнан фрилансерлик ҳамда дастурчилик фаолиятига талаб анчагина ортди, — дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг матбуот котиби Элдор Наврўзов. — Шу боис, бу соҳани такомиллаштириш ва етук мутахассисларни жалб этиш, ривожланган мамлакатларнинг IT компаниялари билан самарали мулоқотни йўлга қўйиш яхши самара беради. IT парк истеъдодли одамлар ўзларининг бизнес ғояларини амалга ошириш учун замонавий техник инфратузилмадан, молиявий ва илмий ёрдамдан фойдаланишлари мумкин бўлган макон сифатида яратилган.

Холниса РАҲМОНҚУЛОВА.

("Жиззах ҳақиқати")

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.