Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » Ж И З З А Х сайёҳларни кутишга чоғланмоқда

Ж И З З А Х сайёҳларни кутишга чоғланмоқда

22-06-2020, 12:56
Автор: User
Просмотров: 107
Комментариев: 0
Версия для печати

   Коронавирус пандемияси барча соҳалар қатори сайёҳликка ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатди. Мамлакатимиз ички ва ташқи туризм учун ёпилган эди. Оқибатда 1,5 мингдан ортиқ туроператор, 1,2 мингта меҳмонхона ўз фаолиятини тўхтатган. Давлатимиз раҳбари 27 май куни туризм ва давлат активларини хусусийлаштириш соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Пандемия оқибатларини юмшатиш мақсадида июнь ойидан мазкур жабҳага қатор енгилликлар берилди. Бу ҳақда вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Лола САНАЕВА билан суҳбатлашдик.

   —Лола опа, «яшил» ҳудудли вилоятимизда ички туризмни йўлга қўйиш учун бирмунча имтиёзлар берилди. Эндиликда қандай ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда?

   —Бу имтиёзлар вақтинчалик бўлгани сабабли, соҳада доимий барқарорлик учун биз бундай вазиятларда ишлашга ўрганишимиз зарур. Шунинг учун хориж тажрибаси ўрганилиб, "Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат кафолатланган" бренди остида сайёҳлар учун санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизими ишлаб чиқилди. Президентимиз илк босқичда "яшил" ҳудудларда ички туризмга рухсат бериш кераклигини таъкидлади. Иккинчи босқичда вирус жиловланган давлатларнинг рўйхатлари шакллантирилиб, улар билан алоқаларни босқичма-босқич тиклаш борасида кўрсатма берди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 28 майда эълон қилинган "Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига кўра, 1 июндан бошлаб "яшил" ҳудудларда "сариқ" ҳудудларга қўшимча равишда санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, шу билан биргаликда ёндош ташкилотлар, туроператорлар, турагентликлар, маданият ва маданий мерос объектлари ва бошқалар (хостеллар бундан мустасно) фаолиятини бошлашга рухсат берилди. Шунингдек, фуқароларига Ўзбекистон Республикасига киришга рухсат этиладиган мамлакатлар рўйхатини белгилаб олган ҳолда ташқи туризмни қайта тиклашга доир таклифлар маъқулланди.

   —Бу йўналишдаги зарарларни қоплашда қандай имтиёзлар берилди?

   —Туризм соҳасида тадбиркорлар кўрган зарарни бир-икки йилда қоплаб бўлмайди. Шу сабабли қўшимча имтиёз ва преференциялар бериш кераклиги таъкидланди. Туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари учун жорий йилнинг 1 июнидан 31 декабрига қадар фойда солиғи ставкаси белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтириладиган бўлди. 2020 ва 2021 йил якунлари бўйича зарарларни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган миқдор билан чекламаган тарзда ўтказиш ҳуқуқи берилади. 2021 йил 1 январгача бўлган даврда туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади.Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2020 йил 1 июндан 31 декабрга қадар бўлган даврда 12 ой муддатга бир марталик мақсадли фоизсиз қарз, ссудалар ажратилади. Бунда туроператорларга 2019 йилдаги ўртача ойлик иш ҳақи фондининг уч бараваридан ошмайдиган миқдорда жойлаштириш воситаларига ҳар бир ётоқ ўрни учун базавийҳисоблашнинг беш баравари миқдорида берилади. 2020 йил 1 июндан 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда республика ҳудудларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) хорижий ошхона ёки алоҳида йўналиш бўйича ихтисослашган турли овқатланиш шохобчалари, озиқ-овқат маҳсулотларини, шунингдек, сувенир маҳсулотларини етказиб бериш бўйича хизматларни ташкил этиш юзасидан лойиҳа ташаббускорларига лойиҳа қийматининг 30 фоизи, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда грантлар ажратилади. 2020 йил 1 июндан 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда янги туризм маҳсулотлари ва йўналишларини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилишга гидлар учун 5 миллион сўм, туроператорлар учун 10 миллион сўм миқдорида грантлар ажратиш орқали қўшимча кўмак кўрсатилади.

   Меҳмонхоналарга кўрсатган хизматининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади, яъни пул билан таъминланади. Уларга айланма маблағ учун кредит фоиз тўловларининг10 фоизигача бўлган қисмига маблағ билан ёрдам берилади. Шунингдек, хорижий туристларнинг чартер рейслар орқали олиб келинганлардан ташқари, республикамизга олиб келинган ва хизмат кўрсатилган ҳар бир хорижий турист учун 15 АҚШ доллари миқдорида, уларнинг республика ҳудудида камида беш сутка бўлиши шарти биланрағбатлантирувчи маблағ, субсидиялар берилади. Кириш туризми қайта бошланган кундан эътиборан 2020 йил 31 декабрга қадар камида 10 кишидан иборат хорижий туристик гуруҳлар учун Ўзбекистон Республикасида тур ташкил этиш ва уларни жойлаштириш воситаларида камида беш кеча тунаб қолиши шарти билан туроператорларнинг авиа ва темир йўл чипталари бўйича харажатларининг 30 фоизи миқдорида қисман маблағ ажратилади. 2021 йил 1 июнга қадар меҳмонхоналарга тоифа олиш ёки ошириш учун реновация, реконструкция ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қилинган харажатлар олинган тоифани келгуси 3 йил давомида сақлаш шарти билан қуйидаги миқдорда қопланади:

   3 юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун 5 миллион сўм;

   4 юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун 10 миллион сўм;

   5 юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун 15 миллион сўм.

   Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги техникум ва коллежларга 2020 йилда ўқишга қабул қилинган барча тингловчиларни ўқитиш, истисно тариқасида, давлат гранти асосида амалга оширилади.

   Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банкнинг 2020 йил 1 октябрдан бошлаб олдин олинган кредитларнинг асосий қарзи тўловини 18 ойдан 24 ойгача узайтириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.2022 йил 1 январга қадар юридик шахслар белгиланган тартибда республикамиз ҳудудига олиб кириладиган дезинфекция ишларини олиб бориш учун жиҳозлар, техникалар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, бино ҳамда иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун алоқасиз бошқариладиган (сенсорли) жиҳозлар, шунингдек, ҳидсиз дезинфекцияловчи воситалар учун божхона тўловларини тўлашдан озод этилади.


Холниса РАҲМОНҚУЛОВА

суҳбатлашди.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.