Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ДХМНИНГ ЯНГИ БИНОСИ

ДХМНИНГ ЯНГИ БИНОСИ

16-06-2020, 09:54
Автор: User
Просмотров: 43
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида бирин-кетин давлат хизматлари марказларининг замонавий бинолари фойдаланишга топширилмоқда.

   2019 йилда Зарбдор, Янгиобод, Фориш, Дўстлик ва Мирзачўлтуманларида ходимлар ва мижозлар учун барча қулайликларяратилган, замонавий хизмат кўрсатиш марказлари бунёдэтилган эди. 9 июнь зоминликлар учун қувончли кун бўлди. Бу ерда давлат хизматлари маркази биноси фойдаланишга топширилди.

   — Шу пайтга қадар марказ ходимлари хоналари тор, кўримсиз эски бинодафаолият кўрсатиб келаётган эди, — дейди меҳнат фахрийси Убайдулло Ўрозбоев. — Янги бинодаги шарт-шароит ва имкониятларэса бугунги кун талабига мос. Марказда фаолият юритаётган жамоа аъзоларининг барчаси ёш. Улар фаол меҳнат қилиб, халқимизга тезкор ва сифатли давлат хизматлари кўрсатишларига ишонаман.


   Марказда фуқаролар электрон навбатолишлари учун инфокиоск ишлаб турибди. Талонни олгач, кутиш залидаги шинам ўриндиқларда нафас ростлайсиз. Мониторлар орқали мурожаатчига навбати келгани ҳақида хабар қилиниб, қайси қабул бўлимига ўтиши кераклиги кўрсатилади. Қолган мониторларда давлат хизматлари юзасидан маълумот бериб борилади.

   Зомин туманида 164 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Туман мева-сабзавот, чорвачилик, боғдорчилик, озиқ-овқат, вино-саноат, электротехника, қурилиш материаллари ҳамда туризм соҳаларига ихтисослашган. Қисқа вақт ичида қад кўтарган 2 қаватли мазкур бинода ана шу соҳалар уйғунлашган ҳолдааҳоли ва тадбиркорликсубъектлари учун барча қулайликлар яратилган. Бир вақтнинг ўзида 20 дан зиёд қабул жойида аҳолига хизмат кўрсатади.

   Бинода энг сўнгги русумдаги керакли техник воситалар мавжуд. Шунингдек, кутубхона, ёш болали оналар учун ўйинчоқлар хонаси, овқатланиш бўлимлари, инвесторларга хизмат кўрсатиш жойи, кутиш зали бор.

   — Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ўтган йили етти мингдан зиёд давлат хизматлари кўрсатдик, — дейди туман давлат хизматлари маркази директори Бахтиёр Каттабоев. — Жорий йилнинг беш ойи давомида кўрсатилган хизмат сони 6074 тани ташкил этди. Жамоамиз эндиликда янги бинода аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириб, бу кўрсаткични икки баробарга кўпайтиришни режалаштирган.

   Марказнинг очилиш маросимида туман тадбиркор ва ишбилармонлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Янги бинода шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ва Бош вазир қабулхонаси ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ.

("Жиззах ҳақиқати")

Суратларда: Зомин тумани давлат хизматлари маркази очилишидан лавҳалар.

Муаллиф олган суратлар.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.