Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » АКАДЕМИЯ БИТИРУВЧИЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТ

АКАДЕМИЯ БИТИРУВЧИЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТ

3-06-2020, 11:19
Автор: User
Просмотров: 65
Комментариев: 0
Версия для печати

   Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини муваффақиятли тамомлаган жиззахлик ёшлар билан вилоят ҳокимлигида учрашув бўлиб ўтди.

   Кадрларни танлаш ва тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган бугунги кунда мазкур Академия битирувчиларига эҳтиёж тобора ошиб бораяпти. Бу нуфузли олий даргоҳда таҳсил олиб, билим ва маҳоратларини такомиллаштирган йигитқизлар давлат бошқаруви идораларида раҳбарлик лавозимларида самарали фаолият кўрсатишмоқда. 2020 йил — Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилида улар сафига вилоятимизнинг 9 нафар йигитқизлари қўшилди.

   Академиянинг 1 ва 2 йиллик магистратура йўналиши 4 ва 10 ойлик қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида таҳсил олганлар ҳар жиҳатдан бой назарий билимга эга бўлишди.

   Шу муносабат билан ташкил этилган учрашувда вилоят ҳокими Эргаш Салиев академия битирувчиларини самимий муборакбод этди. Давлат бошқаруви академиясининг ҳаётимизда тутган ўрни ва аҳамиятига батафсил тўхталди. Мазкур нуфузли олий даргоҳнинг битирувчилари масъул раҳбарлик лавозимларига тавсия этилишини таъкидлаб, куч ва билимларини Ватанимиз тараққиёти учун бағишлашларига ишонч билдирди.

   Учрашувда вилоят ҳокими академиянинг ҳар бир битирувчиси билан самимий суҳбатлашди.

   — Академиянинг магистратура йўналишида таҳсил олган йилларим ҳеч қачон эсдан чиқмайди, — деди Акмал Савурбоев. — Ўқиш даврида инглиз тилини чуқур ўрганиш имкониятига эга бўлдик. Корея Республикасида бўлиб, мазкур хорижий давлатнинг кадрлар билан ишлаш бўйича тажрибасини ўргандик. Энди олган назарий билимларимизни амалиётда қўллаб, воҳамиз тараққиётига ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшамиз.

   Бобур Қодиров, Ҳасан Бегиев, Ибрагим Эргашев, Жамшид Хўжабеков, Умид Умурзоқов, Дилдора Ҳамидова, Олим Ҳожиевлар ҳам вилоят ҳокими билан самимий мулоқотда ўзларининг келгуси режалари ҳақида гапирдилар.

   Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Жиззах вилоят филиали раҳбари Эркин Холбўтаев, вилоят ҳокимлигининг ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Ўткир Рахмоновлар сўзга чиқиб, академия битирувчиларининг кейинги фаолиятларига муваффақият тилашди.

Турсунбой КАМОЛОВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.