Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » АЁЛНИНГ ҚАЛБИДА УНАР КЕЛАЖАК

АЁЛНИНГ ҚАЛБИДА УНАР КЕЛАЖАК

3-06-2020, 11:09
Автор: User
Просмотров: 45
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Реабилитация ва мослаштириш Жиззах вилоят марказида шу мавзуда матбуот анжумани ташкил этилди. Унда республика ва вилоят оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этишди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллабқувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Баситханова иштирок этди.

   Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят Маҳалла ва оилани қўллабқувватлаш бошқармасининг бошлиғи Назира Мухторова кириш сўзи билан йиғилишни очди. Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика марказининг вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Назифа Камалова ташкилотнинг фаолияти юзасидан маъруза қилди. Сўнг барча қатнашчилар ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар вақтинча яшаб туриши учун марказда яратилган шартшароитлар билан таништирилди.

   Маҳалла ва оилани қўллабқувватлаш вазирлиги, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бошқарма бошлиғи Гулнора Маруфова бундай тажрибанинг устун жиҳатлари ҳақида сўзлади. Ижтимоий ҳамкорликдаги мазкур ижобий чоратадбирлар тизимини янада такомиллаштириш учун вазифалар белгилаб олинди.

   — Мақсадимиз — аёлларни нафақат қонуний, балки уларни қалбан эшитиб ҳам виждонан муҳофаза қилишимиз лозим, — деди Элмира Баситханова. — Чунки қонун ва қарорларда назарда тутилмаган жиҳатлар мавжуд. Шундай экан, аҳоли ўртасида оиладаги зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, жабр кўрган хотинқизларга ижтимоий, иқтисодий, тиббий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Ишонаманки, мухбирлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга жабрланганлар билан танишиб, вазиятга амалий гувоҳ ҳам бўлишди. Шу тариқа зўравонлик қурбони бўлган хотинқизларни касбга йўналтириш, иш ва турар жой билан таъминланиши борасида юзага келаётган ижтимоийҳуқуқий масалаларда ёритилиши зарур бўлган мавзулар белгилаб олинди.

   Айни дамда турли сабаблар билан тазйиқ остида қолган аёлларнинг 8 нафари марказда вақтинча яшаб келмоқда. Уларнинг муаммолари қонун доирасида ўрганилиб, хавфсизлик чоралари кўрилгунга қадар касбҳунарга ўргатиш, психологик машғулотларда иштирок этиш имконияти яратилган. Ҳозирга қадар марказнинг кўмаги билан 5 нафар аёл уйжой билан таъминланди. Оиладаги доимий келишмовчиликлар, муаммоли ҳолатларнинг олдини олиш ва яхшилик билан бартараф этиш мақсадида (99) 5795383, (94) 3462206 рақамлари орқали руҳшунос ва ҳуқуқшунос хизматлари туну кун бепул йўлга қўйилган.

   Тадбир давомида марказнинг "Долзарб алоқа" ҳамда интернет тармоғига аҳоли томонидан келиб тушаётган мурожаатларнинг сабаб ва оқибатлари бўйича олиб борилган тарғиботташвиқот ишлари ўрганилди.

Гулчеҳра ХИДИРОВА.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.