Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » БАНДЛИК: ЁШЛАР — КООПЕРАТИВДА

БАНДЛИК: ЁШЛАР — КООПЕРАТИВДА

7-05-2020, 09:38
Автор: User
Просмотров: 60
Комментариев: 0
Версия для печати

   Жиззах вилоятида фойдаланилмай турган захирадаги 644,1 гектар ер майдонида 12 та қишлоқ хўжалиги кооперативи ташкил этилаётир. Уларга мингга яқин оилалардаги ишсиз ёшлар бирлашмоқда.

   Президентимиз 22 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида халқимизни озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар билан кафолатланган ҳолда таъминлаш, фуқаролар даромадларининг пасайиб кетишига йўл қўймаслик, ёрдам ва кўмакка муҳтож юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш бўйича қўйган вазифалар юзасидан вилоятда изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

   Жумладан, бўш, фойдаланилмайдиган ерлар ўзлаштирилиб, у ерда ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативларига камбағал оилалардаги ишсиз ёшлар жалб этилаётир.

   Янгиобод туманида ташкил этилган ана шундай кооперативда 35 гектар ер майдони 69 нафар ишсиз ёшларга 50 сотихдан бўлиб берилди. Кооператив раҳбари — тадбиркор Ўткиржон Муллажоновга ҳам 50 сотих ер ажратилди.

   Кооператив майдонига 4 хил навли 17,5 минг туп эртаги гилос кўчати экилди. Қудуқ қазиб, сув чиқариш, томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

   Гилос тўрт йилда ҳосилга киради. Ҳар тупидан ўртача 40 килограммдан, 50 сотихдан ўртача 10 тонна ҳосил олиш мумкин. Гилос ҳосилининг барчаси кооператив томонидан экспорт қилинади, даромад эса кооператив пайчилари ўртасида тенг тақсимланади.

   Кўчатлар ҳосилга киргунга қадар қатор ораларига бошқа экинлар экиб, даромад олиш кўзда тутилган.

   — Хорижда ишлардим, пандемия боис мутлақо ишсиз қолдим, — дейди Жамшид Ҳаитов. — Энди 50 сотих ерда 250 тупдан иборат гилосзор эгаси бўлдим. Ишсизлик туфайли менга ўхшаб қийналиб юрган ёшлар учун кооперативлар ташкил қилиниб, ер берилиши давлатимизнинг биз каби ишсиз ёшларга жуда катта ғамхўрлиги бўлди. Энди ҳаётим, албатта, изга тушиб кетади.

   Худди шундай, туманнинг Шодлик маҳалласидаги 35 гектар ерда ташкил қилинган "Пучуғой ниҳоли" кооперативида ҳам ишсиз ёшлардан 70 нафари 50 сотихдан ерга эга бўлди. Бу кооперативда ҳам жами 17,8 минг туп эртаги гилос экилди.

   Эндиликда бундай кооперативлар вилоятнинг барча туманларида ташкил этилмоқда. Бу бирлашмаларни тузиб, экиладиган зироат турларини танлашда ҳар бир ҳудуднинг ер, сув ва иқлим шароитлари, одамларнинг истак ва таклифлари ҳисобга олинмоқда.

   Ушбу кооперативлар қандай самара беради, камбағалликдан чиқишга ёрдам берадими? Бу, албатта, жамоа аъзоларининг меҳнатига, ҳаракатига боғлиқ.

Тошқул БЕКНАЗАРОВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.