Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » БУГУНГИ МЕҲНАТ – эртанги кун ривожи учун хизмат қилади

БУГУНГИ МЕҲНАТ – эртанги кун ривожи учун хизмат қилади

27-04-2020, 14:00
Автор: User
Просмотров: 62
Комментариев: 0
Версия для печати

   

Деҳқончиликда баҳорнинг ҳар бир куни йилга татийди. Кўпни кўрган, тажрибали деҳқонларимиз фасллар алмашаётган, майсалар илдиз ёриб, ниш ураётган ушбу бетакрор паллада қандай юмушларни бажариш зарурлигини жуда яхши билади.

   Табиат инжиқликлари билан курашавериб пишган деҳқонларимиз айни кунларда ҳар бир дақиқани ғанимат билиб, ундан унумли фойдаланади. Ҳар бир томорқа ер эгаси сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва мевалар етиштириб, оила эҳтиёжидан ортганини бозорга чиқариш орқали қўшимча даромад топишга ҳаракат қилади.

   Шу боисдан ҳам томорқа ҳар бир оиланинг бамисоли хазина  манбаи, мўъжаз гўшаси. Айни вақтда вилоятимизда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари 19 минг гектардан зиёд экин майдонида меҳнат қилмоқда.


   Ш.Рашидов туманми Олмачи маҳалла фуқаролар йиғини жамоатчилик кенгаши ҳамда оқсоқоллари хонадонма-хонадон юриб, аҳолининг ердан унумли фойдаланиш борасида қатор тушунчалар бериб бораяпти. Боқувчисини йўқотган хонадон эгаларига кўмаклашиш мақсадида саҳоватпеша юртдошларимиз томонидан томарқа майдонлари экин экишга тайёрланаяпти, экинлар экилаяпти. Кўплаб хонадонларга ташриф буюрсангиз томарқада етиштирилаётган кўкпиёз, сабзи, картошка маҳсулотларини рўзғоридан орттириб бозорга чиқари тараддудида.

   Маҳаллада экин ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланиб, бир йилда икки ёки уч марта юқори ҳосил олаётган оилалар кўплаб топилади. Жумладан, Тоҳир Шамшиев, Акбар Қўшмуродов, Миртозоқул Ёриев, Аваз Қосимов ҳамда Зокир Қосимов хонадонларида бўлиб бунинг гувоҳи бўлдик.

Шу билан бирга Юртбошимиз топшириғига мувофиқ, жойларда камбағалликни қисқартириш бўйича Хитой тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ ҳўжалигида фойдаланилмаётган ерлардан унумли фойдаланиш ҳамда ишсиз аҳолини бандлигини таъминлаш мақсадида аҳолининг 30 нафарини бирлаштириб, ҳар бирига 30 сотихдан ер майдони ажратилиб кооперативлар ташкил қилинмоқда.

   Ушбу кооператив тизими орқали аҳолини яшаш жойига яқин бўлган жойдан ер ажратилди, ҳар бир аъзога 2 миллион 300 минг сўм миқдорида субсидия ажратиш режалаштирилган. Бу маблағлар барчаси кооператив аъзоларининг ҳисоб рақамига туширилиб, маблағлар кўчат, уруғлик олиш, агротехника тадбирлари учун сарфланади.

   Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлардан кўзланган мақсад — иқтисодий фойда кўриш билан бирга, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, халқ фаровонлигини оширишдан иборатдир. Узоқ йиллар маҳаллада яшаб, деҳқончиликда суяги қотган нуронийларнинг бой тажрибаларини ўрганиб, ёшларга етказиш мақсадида тажриба мактаби ташкил этилди. Унда “Томарқа – сердаромад соҳа” шиори асосида ишлар амалга оширилаяпти. Бу эса келгусида аҳоли хонадонининг иқтисодий аҳволини яхшилаш билан бирга, халқимиз дастурхонини тўкин-сочин бўлишига хизмат қилиш шубҳасиз.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.