Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » “ВАЗИФАМИЗ - ХАВФЛИ ВИРУСНИ ТЎХТАТИШ!"

“ВАЗИФАМИЗ - ХАВФЛИ ВИРУСНИ ТЎХТАТИШ!"

27-04-2020, 10:29
Автор: User
Просмотров: 51
Комментариев: 0
Версия для печати

   Ҳеч кимга сир эмаски, ҳозир дунё ҳамжамиятини ларзага солаётганпандемия ҳақидаги хабарларни барчамиз кузатмоқдамиз. Афсуски, бизнинг мамлакатимизда ҳам коронавирус ҳолатлари мавжуд, ҳатто ўлим ҳоллари ҳам кузатилди. CОVID-19 вируси тарқалишининг олдини олиш учун айни пайтда вилоятимизда қандай ишлар амалга оширилмоқда? Шу мавзуда вилоят санитария-эпидемиология фаровонлиги маркази бош врачи ўринбосари Минигул МУХИТДИНОВА билан суҳбатлашдик.

   –Вилоятимизда, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби, коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хавфли вирусга қарши курашиш учун максимал куч ва қобилият сафарбар этилди, Коронавирус тарқалишининг олдини олишнинг асосий шартларидан бири карантин қоидаларига қатъийриоя қилишдир.

   Эпидемияга қарши чоралар тезкорлик билан кўрилди, вируснинг олдини олиш ва уни локализация қилиш, тарқалиш каналларини бостириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Мамлакатда кўплаб ташкилотлар ва корхоналарда карантин эълон қилинди ва ўқув юртлари, овқатланиш, кийим-кечак бозорлари ёпилди. Республика аҳолисига, агар зарурат бўлмаса, уйдан чиқмаслик тавсия этиляпти. Кўчада ва жамоат жойларида ниқоб тақишга чақирилмоқда.

   Карантин чоралари касалликнинг портловчи ўсишини олдини олишга хизмат қилиши, соғлиқни сақлаш тизими барчага бир вақтнинг ўзида ёрдам бера олмаслиги барчага тушунарли. Карантинни ҳисобга олмаганда, вирусни ташувчиси иммунитети пасайган ва сурункали касалликларга чалинган одамларни "ўлимга маҳкум этишга" қодир.

   Вилоятдаги барча дорихоналарда дорилар, дезинфекциялаш воситалари ва тиббий ниқоблар мўл-кўл. Эпидемиологлар томонидан инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида хонадонларни, транспорт воситаларини ва шаҳар кўчалари дезинфекция қилинмоқда.

   Ҳар бир туманда санитария-эпидемиологик фаровонлик марказлари, сменада ишлайдиган ПСП ходимлари орасидан вирусологлар гуруҳлари ташкил этилди. Фаол ёрдамни маҳаллий аҳолининг ихтиёрий ёрдамчилари беради. Уларнинг барчаси автоуловлар ва махсус ҳимоя костюмлари, дезинфекциялаш воситалари билан таъминланган. Уларнинг ихтиёрида юздан ортиқ жиҳозланган транспорт воситалари, ОБҲ қурилмалари мавжуд. Ушбу гуруҳлар аҳоли яшайдиган хонадонлар,кўчалар, деҳқон бозорларини дезинфекциялаш билан машғул. Ўз фаолиятини давом эттираётган ташкилот ва корхоналарда, далалар ва фермер хўжаликларида ҳам амалга ошириляпти.Бу ишларга 300 дан ортиқ мутахассислар ва ўнлаб кўнгилли ёрдамчилар жалб қилинди.

    Ёдингизда бўлсин, карантин режимига қатъий риоя қилиш ҳар бир кишининг фуқаролик бурчидир. Ахир, коронавируснинг тарқалишини тўхтатишнинг энг яхши усули бу гигиена қоидаларига риоя қилиш, алоқаларни чеклаш ва профилактика чораларини кўришдир. Уйдан қолиб, сиз инфекция занжирини синдира оласиз, бу бировнинг ҳаётини, айниқса ўзингизнинг ваяқинларингиз ҳаётини сақлаб қолишни англатади.

   Инсон – мукаррам зот. У асло "тажриба ўтказиладиган қуён" эмас. Янада муҳими, коронавирус бўйича карантин – инсон ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолишга қаратилган вақтинчалик чоралардир. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг. Бебаҳо соғлик билан гўзал ҳаётнинг қадрига ҳеч нарса етмайди.

Шаҳноза ЮЛДАШЕВА.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.