Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЎЗБЕКИСТОНДА РАМАЗОН ОЙИНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ФАТВО ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

ЎЗБЕКИСТОНДА РАМАЗОН ОЙИНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ФАТВО ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

16-04-2020, 13:43
Автор: User
Просмотров: 53
Комментариев: 0
Версия для печати

   Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Рамазон ойини ўтказиш бўйича қабул қилинган фатвони эълон қилди.

  "Юртимизда вазият барқарорлашгунгача жамоавий намозлар вақтинча тўхтатилиб, мусулмонларимизга намозларини уйда адо этишлари лозим эканлиги етказилди.

   Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Рамазон ойини ўтказиш бўйича қўшни ва хорижий мамлакатлардаги ҳолат ўрганилди. Жумладан, Миср Араб Республикаси, Саудия Арабистони, Туркия, Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси мусулмонлари диний идоралари томонидан Рамазон ойида масжидларда таровеҳ намозлари адо этилмаслиги ва оммавий ифторликлар уюштирмаслиги ҳақида баёнотлар эълон қилинди.

   Шунингдек, қўшни Қозоғистон ва Қирғизистон мусулмонлари диний идоралари билан мазкур масала муҳокама қилинди ва ягона тўхтамга келиш ҳақида қарор қилинди", дейилади муфтий Усмонхон Алимов томонидан "Ўзбекистон 24" телеканали орқали ўқиб эшиттирилган баёнотда.

   Рамазон ойида кўзда тутилган диний маросимлар сабабли карантин талаблари бузилишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси Уламолар кенгаши мамлакатдаги барча мусулмонларни бир қатор кўрсатмаларга қатъий риоя этишга чақирган. Жумладан, Рамазон ойида мўминмусулмонларимиз таровеҳ намозларини, Хатми Қуръонларни ўз оила аъзолари билан хонадонларида ўтказиш тавсия қилинган.

   Шу билан бирга, қўниқўшни ва яқин қариндошларни тўплаган ҳолда ифторлик уюштиришлари карантин талабларига зидлиги сабабли бундай маросимларни ўтказиш тақиқланган. Ифторлик савобидан умидвор бўлган саховатпеша мусулмонлар бундай маросимлари учун мўлжаллаган маблағларини Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари орқали муҳтож оилаларга етказишга чақирилган.


(Интернет материаллари асосида тайёрланди)

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.