Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » КАРАНТИН ДАМ ОЛИШ УЧУН ЭМАС...

КАРАНТИН ДАМ ОЛИШ УЧУН ЭМАС...

16-04-2020, 13:16
Автор: User
Просмотров: 61
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Маълумки, СОVID19 пандемиясига қарши курашиш вазияти сабабли юртимизда карантин эълон қилиниб, республикадаги барча олий, ўрта, умумтаълим муассасалари ва мактабгача таълим ташкилотларининг ўқитувчи ва ишчи ходимлари таътилга кузатилган. Шу муносабат билан вилоят халқ таълими бошқармаси қатор чоратадбирларни амалга оширмоқда.

   Жумладан, воҳамиздаги мавжуд 548 та мактаб бинолари зарарсизлантирилиб, педагогларнинг фаолиятини янгича тизимда давом эттириш амалиёти қўллана бошланди. Республика халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғига биноан мактаб ўқитувчилари учун онлайн каналлар ишга туширилди. Унда ўқувчиларнинг масофавий ўқитиш самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган онлайн дарс ва олимпиадалар ўтказилмоқда.

   Шунингдек, ўқувчиёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг маънавиймаданий савиясини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган машғулотлар, роликлар намойиш этилмоқда. Бу борада Президентимизнинг 2019 йил 19 мартдаги ўғилқизларни ижтимоий фаол ҳаётга жалб этишга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар алоҳида эътиборга олинган. Айни дамда "Беш ташаббус таътилда" танлов лойиҳаси жорий этилди. Ушбу танлов орқали ёшлар ўз уйларида иқтидорларини намойиш этиб, ижтимоий тармоқлар орқали онлайн иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар.

   Шундай экан, бугунги мушкул онларда барча отаоналарни ҳушёрликка чорлаган ҳолда фарзандларининг онгида бўшлиқ ҳосил бўлишига йўл қўймасликларини илтимос қиламиз. Уларнинг тўлақонли ўқиши, қизиқишларини ривожлантириши ва ўз вақтида дам олишини назорат қилишлари зарур. Зеро, мамлакатимиз тақдири келажак авлод вакилларининг ақлзаковатида намоён бўлади.


Дилфуза САДРИДДИНОВА,

вилоят халқ таълими бошқармасининг бошлиғи.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.