Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ХАВОТИРГА ЎРИН ЙЎҚ, УЙДА ҚОЛИНГ!

ХАВОТИРГА ЎРИН ЙЎҚ, УЙДА ҚОЛИНГ!

2-04-2020, 11:41
Автор: User
Просмотров: 190
Комментариев: 0
Версия для печати

   Жиззах шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимида жойлашган вилоятимизга коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича мувофиқлаштириш штабида "Вилоят ҳудудига коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари"мавзусида брифинг бўлиб ўтди.

   Брифингни вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Тўхтамишев қисқача кириш сўзи билан очиб, вилоятимизда аҳолининг санитарияэпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда иштирок этаётган ташкилот, идора ва муассасалар томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди.

   Унда сўзга чиққан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси штаби аъзоси Тоҳир Муҳаммадиев, вилоятсанитарияэпидемиология осойишталик маркази бошлиғининг ўринбосари Минигул Муҳиддинова, вилоят ИИБ ахборот хизмати ходими Бобобек Махрамов, Жиззах вилояти бўйича Миллий гвардия бошлиғининг ўринбосари Жўрабек Бозоров ва бошқа тегишли мутасаддилар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176 сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот беришди.

   Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш ҳудудий идоралараро штаби раҳбари Соҳиб Қудратов бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар ва бугунги долзарб вазифалар ҳақида тўхталди.

   Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чоратадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 21 мартдан эътиборан барча ҳудудларда фаолият юритаётган мавжуд тадбиркорлик субъектларининг фаолияти коронавирус касаллиги билан боғлиқ эпидемиологик ҳолат барқарорлашгунга қадар тўхтатилди. Вилоят марказидаги кўчаларни дезинфекциялаш ишларига вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 24 та техникаси ва 100 нафар ходими жалб қилинган. Жиззах шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимида коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш ҳудудий идоралараро штабида (72)2264509,(72)2264510 рақамли ишонч телефонлари узлуксиз фаолият олиб бормоқда ва фуқаролар томонидан мурожатлар қабул қилинмоқда.

Васил ИЛЁСОВ.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.