Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » КАСАЛЛИКНИ БИРГАЛАШИБ ЕНГАМИЗ!

КАСАЛЛИКНИ БИРГАЛАШИБ ЕНГАМИЗ!

2-04-2020, 11:26
Автор: User
Просмотров: 199
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Сир эмас ҳозир бутун дунё эътибори коронавирус пандемиясига қаратилган. Хитойдан чиққан ушбу инфекция уч ой ичида қарийб барча давлатларга тарқалиб улгурди. Ҳозирда барчани бирдек ташвишга солаётган ҳам шу — коронавирус.

   Ҳозирда коронавирус юқтирган фуқаролар ва улар билан бирламчи ва иккиламчи мулоқотда бўлган барча фуқаролар, шунингдек, чет элдан махсус рейслар билан келаётган юртдошларимиз ўн тўрт кунлик тиббий назоратга олиняпти. Агар назоратни шундай ушласак, ҳурматли Президентимиз айтганларидек, халқимиз жипслашиб, шифокорларнинг барча тавсияси, кўрсатмаларига амал қилсалар, одамлар карантин даврида ҳаётий заруратсиз ўз хонадонларини тарк этишмаса, касалликнинг илк белгилари аниқланганда, уни яширмай шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилсалар, биз бу касалликни, албатта, енгамиз! Вилоятимизда коронавируснинг олдини олиш борасидаги профилактика ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда. Бу борада барча зарурий чоралар кўрилаяпти.

   Жорий йилнинг 30 март соат 14.00 ҳолатига Жиззах вилоятида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади. Коронавирус билан касалланган шахслар билан бирламчи мулоқотда бўлганлиги сабабли, вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг махсус боксларига ётқизилган жами 20 нафар фуқаронинг шу кунгача19 нафарига уларнинг таҳлилларидакоронавирус инфекцияси аниқланмагани учун уйларига жавоб берилди. Айни пайтда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 1 нафар фуқаро тиббий кузатувда қолмоқда.

   Хорижий давлатлардан вилоятимизга келган 1843 нафар фуқаро тиббий кузатувга олинган. Улардан шу кун ҳолатига 678 нафари назоратдан чиқарилди. 845 хонадонда 5272 нафар оила аъзолари билан уй шароитида карантинга олинган.

   Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш профилактик муассасаларининг УАШ ва патронаж ҳамширалари томонидан ҳудудларда кунлик назорат ишлари кучайтирилиб, ҳар бир хонадонда тарғибот ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда. Коронавирусга қарши курашда асосий юк тиббиёт ходимлари зиммасида эканлиги айни ҳақиқат. Чунки бугун айнан улар ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб, ушбу инфекция ўчоғларидабеморларимизни даволамоқдалар. Айни шароитда тиббиёт ходимларининг меҳнатини Ватан учун ҳаётмамот жангида жонини фидо қилишга тайёр ватанпарварларга қиёслаш мумкин.

   Ҳозирда тиббиёт ходимларимиз ҳар қачонгидан ҳам эътибору эътироф, рағбату ишончга муҳтожлар. Муҳтарам Президентимизнинг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселекторда биз шифокорларга нисбатан Ўзбекистон халқи номидан айтилганминнатдорлик сўзларидан руҳиятимиз янада кўтарилди, кучимизга куч қўшди десам асло муболаға бўлмайди.

   Шунингдек, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитарияэпидемиология хизмати ходимларини қўллабқувватлашга оид қўшимча чоратадбирлар тўғрисида"ги Қарорига асосан, карантин амал қиладиган муддатда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда фаолият олиб бораётган шифокорлар, эпидемиологларга ҳар ойда қўшимча 25 миллион сўм, ҳамшира ва лаборантларга 15 миллион сўм, санитар ходимларга 10 миллион сўм ва бошқа ходимларга 5 миллион сўм рағбатлантириш тўловлари берилади.

   Бундан ташқари, беморлар билан ишлаш вақтида коронавирус инфекциясини юқтириб олган тиббиёт ходимларига 100 миллион сўм миқдорида алоҳида тўлов берилади.

   Халқимизнинг соғлиғини сақлаш учун ўз ҳаётини хатарга қўяётган фидойи тиббиёт, санитарияэпидемиология хизмати ходимларига бу муносиб рағбат бўлди. Дарҳақиқат, агар халқимиз, коронавируснинг олдини олиш бўйича берилаётган тавсияларга қатъий амал қилсалар, биз тез орадаалбатта ушбу инфекция таҳдидларидан халос бўламиз.

Фарҳод Норқўзиев,

Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.