Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » «ҲОКИМ ВА ЁШЛАР» у ч р а ш у в и

«ҲОКИМ ВА ЁШЛАР» у ч р а ш у в и

2-03-2020, 11:26
Автор: User
Просмотров: 50
Комментариев: 0
Версия для печати

   Янгиобод туманида вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг туман ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда 2020 йилда вилоятимизда ёшлар масаласида амалга ошириладиганишлар хусусидасўз борди.

   Вилоят раҳбариёшларгақарата мурожаат қилар экан,Давлатимиз раҳбарининг "2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади" деган сўзлари жорий йилда ёшларнинг жамиятимизда тутган ўрни ва ролининг янада ортишини белгилаб берувчи асос бўлишини таъкидлади.

   —Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишни ҳамда ҳар бирингиз ўз тенгдошларингизга етказишингизни истардимки, эндиликда ёшлар масаласи, Сиз ёшларнинг муаммоларингизни ҳал этиш, ташаббусларингизни қўллабқувватлаш ҳар бир ҳокимнинг, ҳар бир сектор раҳбарининг, ҳар бир ташкилот ва идора раҳбарининг устувор вазифаси ҳисобланади. Ёшларнинг бандлиги, уйжой таъминоти, бўш вақтларини мазмунли ўтказиши, таълим олишга ва касб ўрганишга бўлган талаби доимий диққатэътибор марказида бўлади, —деди вилоят ҳокими.

  2020 йилда Жиззах вилоятида 14 367 мингдан зиёд янги доимий иш ўринлари яратилади. Ёш оилаларни рағбатлантириш ва қўллабқувватлаш ҳамда ижтимоий ҳаётда фаол қатнашиб, алоҳида намуна кўрсатаётган оилаларга 112 та уйжой қуриб фойдаланишга топширилади.

  Спорт инфратузилмаларини яхшилаш, спорт жиҳозлари билан таъминлаш мақсадида бюджет маблағлари ҳисобидан янги спорт инвентарлари билан таъминланади. Маданият ва санъат соҳасиэътибор марказида бўлади. 545 та умумтаълим мактабларида янги 1078 та тўгарак фаолияти йўлга қўйилиб, уларга 19 минг 36 нафар ёшлар жалб этилади. Ушбу тўгаракларни уч турдаги мусиқа чолғу асбоблари — доира, рубоб ва скрипкалар билан таъминлаш кўзда тутилган. Қувонарлиси, яқин кунлар ичида ушбу чолғуасбоблари мактабларга етказилади.

  Учрашувда ёш оилалар ўртасида ажралишлар, ўсмирларнинг ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик кўрсаткичлари, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайганлиги таъкидланди. Буни олдини олиш бўйича вилоят ҳокими ўз фикрларини билдирди ва тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар берди.


Лазиз МАМАТҚУЛОВ.



скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.