Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ёшлар билан учрашди

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ёшлар билан учрашди

26-02-2020, 10:45
Автор: User
Просмотров: 45
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йил 27 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув ўтказиб, бугунги кунда ёшлар ҳаётидаги муаммолар ва долзарб вазифаларни муҳокама қилди. Давлатимиз раҳбари маърифатпарвар бобомиз Фитратнинг "Бу дунё кураш майдонидир — соғлом тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқ бу майдон қуролидир", деган сўзларни ёдга олди. Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича тегишли ташкилотлар раҳбарларига кўрсатмалар берди.

   Туманимизда ҳам ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. "Яссикечув" маҳалласидаги 72-мумтаълим мактабида тумандаги сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими Абдивали Мустанов сўзга чиқиб, ёшларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.

   —Ёш авлоднинг фуқаролик позицияси ва фаоллигини кучайтириш, уларни мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаб, халқаро майдонда рақобатга кириша оладиган баркамол шахслар этиб тарбиялашга қаратилган изчил ишлар олиб бориляпти. Натижада туманимиз ёшлари кўплаб соҳа ва йўналишларда ўзларининг маҳорати, шижоати, куч-ғайратини намоён этмоқда, — деди туман ҳокими ўз сўзини давом эттириб.

   Айтиш жоиз, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Энг намунали сардорлар Кенгаши" танловининг вилоят босқичида туман сардорлари фахрли иккинчи ўринни эгаллади. "Камалак юлдузлари" болалар ижодиёти фестивалининг вилоят босқичида иштирок этган ёшларимиз 4 та учинчи, 3 та иккинчи, 2 та биринчи ўринни қўлга киритишди ҳамда республика босқичига йўлланма олишди.

   "Бекпўлат" таэкван-до клуби аъзоси Суҳроб Бобобеков 2019 йилнинг январь ойида Бирлашган Араб Амирлик-ларининг Фужайра шаҳрида ўтказилган таэкван-донинг WTF йўналиши бўйича GI туркумидаги "Fujairah Ореn" халқаро мусобақасида кумуш медални қўлга киритди. У Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида бўлиб ўтган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида, Италиянинг Неаполь шаҳрида талаба-ёшлар ўртасида ёзги Универсиада баҳсларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилди. 100 нафар ёшлар фан олимпиадаларида, 1 нафари эса халқаро олимпиада ғолиби бўлди.

   Ёшлар онги тафаккурини юксалтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Тумандаги ёшлар ўртасида "Китоб совға қиламан" лойиҳаси доирасида ёшларга 10 мингтадан зиёд китоблар совға қилинди.

   "Yoshlar - kelajagimiz" давлат дастури ижросини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2019 йил давомида дастур доирасида 28 та бизнес лойиҳаларга жами 5 миллиард 563 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. "Қораабдол ота", "Нарвон", "Гараша" маҳаллаларида 6 нафарёшларга узумчилик, боғдорчилик, экотуризм ва аҳолига маиший хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида жамғарма ҳисобидан 800 миллион сўм кредит маблағлари ажратиб берилди. "Учма", "Нурак", "Яссикечув" маҳаллаларида 3 та "Ёшлар меҳнат гузари" ташкил этилди. "Илғор ҳудуд" лойиҳасини амалга оширишда 100 нафардан зиёд ёшларни бирлаштирган фидойи ёшлар отряди фаолият юритяпти.

   Бу борада олиб борилаётган ишлар натижасида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ҳам камайиб боряпти. Билиб-билмай жиноятга қўл урган 3 нафар ёшлар Ёшлар иттифоқи кафиллигига олинди. Юзга яқин ёшлардан иборат "Фидокор ёшлар" жамоатчилик назорати гуруҳлари тузилиб, маданий-маърифий тадбирлар, тунги рейдлар ташкил этиляпти.

   Туман ҳокими ўз сўзининг ниҳоясида 2020 йилда туманда "Обод қишлоқ" дастури доирасида "Нарвон", "Қораабдол ота", "Яссикечув", "Мустақиллик", "Илонли" ва "Гараша" маҳаллаларида дастур ижроси бўйича ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

   Ёшлар билан учрашувда туман прокурори Мирзараҳим Отақулов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Тўхтамишев, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг раиси Дилшод Худойшукуровлар ҳам сўзга чиқишди.

   "Имкон лойиҳаси" доирасида 20 нафар ишсиз йигитлар ҳамда 20 нафар вақтинча ишсиз қизларга қишлоқларда сартарошлик ҳамда гўзаллик салонларини очишлари учун керакли ускуналар, 8 нафар тикувчилик фаолияти билан шуғулланиб, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш истагида бўлган ёш қизларга "Juita" тикув машиналари бепул тарқатилди.

   "Гараша", "Яссикечув" маҳаллаларидаги "Фориш чеварлари" тикув цехининг ўқув курсини битирган 20 нафар қизларга тикувчилик касбини эгаллаганлиги ҳақидаги сертификатлар топширилди. Учрашувда иштирок этган ёшларга 250 дона бадиий адабиётлар тарқатилди.

   Тадбир ниҳоясида Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Дилшод Худойшукуров туман ёшларини муаммолари, таклиф ва эҳтиёжларини ҳал қилишдаги саъй-ҳаракатлари учун туман ҳокимлигига Ёшлар иттифоқининг та-шаккурномаси ҳамда эсдалик совғасини топширди.

   Учрашув давомида ёшлар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Натижада учрашув давомида 70 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди. Учрашувдан кейин "Қораабдол" тўйхонасида элга ош тортилиб, кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож оилаларнинг 20 нафар фарзандларининг суннат тўйлари ўтказилди.

   Учрашув ва тўй маросимларидан сўнг улоқ кўпкари мусобақаларига старт берилди. Туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда ҳомийлар томонидан қимматбаҳо совғалар совринга қўйилди.

Рашид КАРИМОВ,

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.