Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ҒАФЛАТДАГИ ЁШЛИК

ҒАФЛАТДАГИ ЁШЛИК

26-02-2020, 10:20
Автор: User
Просмотров: 48
Комментариев: 0
Версия для печати

   Самар курсдоши Дилбарни дугоналаридан ажралиб, ёлғиз қолишини кузатиб турди. Вазиятни кўзлаб, ёнига бордида, кечагина телефонда берган саволларини такрорлай бошлади:

   — Маърузалар билан тўлиқ танишиб чиқяпсанми?

   — Ҳа, танишяпман, бироқ унчалик тушунмаяпман.

   — Нега тушунмайсан? Сўзма-сўз изоҳ берилган-ку! Маърузаларни эшитишни тўхтатмасдан манави очиқ бошингни ўраб олсанг, тушунишинг осонлашади. Нега айтганимни қилмаяпсан?

   — Ўқитувчимиз ҳижоб ўрашимга рухсат бермаяпти, — деди Дилбар норози кайфиятда.

   — Ўқитувчига итоат қилмаслигинг керак. Рухсат бермаса, дарсидан чиқиб кет. Ахир, ҳеч ким билмаса ҳам сен ва биз биламизку, кимки ҳижоб ўрамаса у кофир ҳисобланишини...

   Коллежда таҳсил олувчи бу икки ўқувчи-талабанинг суҳбати нега дарс мавзулари ҳақида эмас? Нега бирор ёзувчининг қизиқарли асари, соҳага доир илмий адабиётнинг мазмуни ёки келажакдаги режалари тўғрисида эмас! Ёшлар иттифоқи, халқ таълими, ўрта махсус таълим бошқармалари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар, амалий учрашувлар, ташкил этилаётган кўрик-танловлар уларни қизиқтираолмадими? Ёки биз ҳали ҳам фақатгина фаол ёшларни қўллаб-қувватлаб, қолганларига бепарволик руҳидамизми?

   Шукурки, орамизда юртимиз тинчлиги йўлида туну кун хавфсизлигимизни таъминлайдиган ҳушёр вакилларимиз бор. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан дин ниқоби остидаги ёт ғоялар чангалига тушиб, гулдек умрини хазон қилиш арафасида турган қатор ёшларни ўз вақтида тўхтатишга эришмоқда.

   2020 йил 29 январь куни вилоят ички ишлар бошқармаси, ТЭҚКБ ва Давлат хавфсизлиги хизмати Жиззах вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Унда эндигина 19 ёшга тўлган Бахмал туманида туғилган, ҳозирда Ғаллаорол туманидаги коллежларнинг бирида таҳсил олаётган талаба С.Н. диний экстремизм оқимларининг халқаро террористик ташкилоти таъсирига тушиб қолганлиги тўғрисида маълумот олинди. У Бахмал туманидаги коллежларнинг бирида ўқиётган талабаК.М. билан "Ислом Давлати" ХТТ фаолиятини қўллаб-қувватлаб, уларнинг сафига қўшилиш мақсадида Сурия араб республикасига чиқиб кетишни режалаштирганлиги аниқланди. Сўнг Жиззах шаҳар "Турон" маҳалла фуқаролар йиғинидаги уй холислар иштирокида кўздан кечирилди. У ерга йиғилган талаба К.М. ҳамда Жиззах давлат педагогика институти ва унинг қошидаги академик лицейида таҳсил олувчи 45 нафар ўқувчи-талабалар текширилди. Натижада 6 нафарининг уяли телефонидан турли диний мазмундаги материаллар топилди.

   К.М. 2018 йил октябрь ойидан буён ижтимоий тармоқлар орқали "Абдуллоҳ Зафар", "Содиқ Самарқандий", "Тохир Йўлдош"ларнинг тақиқланган "ҳижрат" ва "жиҳод"га доир маърузаларни тинглаб келган. Шу тарзда тенгдоши С.Н. билан синфдошлари ва курсдошларини "жиҳод"га даъват қилган. Телеграм дастурида "Ансорулоҳ" номли виртуал гуруҳ очиб, 10 нафар аъзолари билан мунтазам равишда жиҳод қилишни муҳокама қилган. С.Н.нинг Россия Федерацияси Москва шаҳрига ҳижрат қилиб, у ерда портловчи модда тайёрлаб, обрўли шахсларни ўлдиришни режа қилганлигини маълум қилган. Шунингдек, Жиззах политехника институтининг2-босқич талабасига интернет тармоқлари орқали ҳамда ўзининг яна танишига 32 гб. ҳажмли флешкада тақиқланган материалларни берган.

   С.Н. яна бир курсдоши ва синфдоши К.М. каби танишларига "жиҳод" ва "ҳижрат"ни фарз деб билишларини уқтирмоқчи бўлган. Ўзи ҳам телеграм орқали "Мужоҳид" номли профиль эгаси билан суҳбатлашиб, ундан Сурияга жиҳодга бориш учун 600 АҚШ доллари миқдорида харажат қилиш кераклигини сўраб билганлигини айтган.

   Юқоридаги каби ёшлар далилсиз, исботсиз, эскирган ёт ғояларга кўр-кўрона ишонган.

   Ёшлар адашишдими, демак биз эҳтиётсизлик қилиб шундай вазият учун замин яратибмиз. Энди уларни адашганлар рўйхатига киритамизда, ёт ғояларга мойиллиги бор ёшлар қаторида назоратга олиб юрамиз. Бироқ уларнинг иқтидор ва ишончга тўла ёшлигининг жаҳолатдан заҳарланган онларини қайтара оламизми? "Болам ўқишга бориб келаяпти", деб ғафлатда қолган ота-онанинг юрагидаги оғриқларни тузата оламизми?

   Шундай экан, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, айниқса, ёшлар ва аёлларнинг диний мутаассиблик, миссионерлик ва ақидапарастлик оқимларидан огоҳ этилиши ҳар биримизнинг вазифамиз эканлигини унутмайлик. Фуқароларнинг диний экстремизм ғояларига қарши кураша оладиган ҳуқуқий билим ва тушунчаларини юксалтириш мақсадга мувофиқдир.

   Атрофга назар солайлик, биз танийдиганлардан яна кимдир эътиборсизлигимиз қурбони бўлмасин. Лоқайдлик ва билимсизликдан сақланайлик. Токи, динни ниқоб қилиб олган жоҳиллар ўз манфаатлари йўлида кўзимиз қорачиғи бўлмиш азиз фарзандларимизни ўз Ватанига қарши қўймасин.

Гулчеҳра ХИДИРОВА.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.