Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЗАМОНАВИЙ АВТОМОБИЛЛАР ИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРАДИ

ЗАМОНАВИЙ АВТОМОБИЛЛАР ИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРАДИ

19-02-2020, 10:18
Автор: User
Просмотров: 66
Комментариев: 0
Версия для печати

   Вилоятимизда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида кўзга кўринарли натижаларга эришилаяпти. Бунда йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларининг муносиб ҳиссаси бор.

   Мамлакатимизда ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар изчиллик билан давом этмоқда. Улар халқимиз тинчлиги ва фаровонлигини таъминлашга хизмат қилаётир. Айни кунларда юртимизда ўтаётган "Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлиги"дан кўзланган мақсад ҳам худди шундан иборат.

   Вилоятимизда йўлларда ҳаракатхавфсизлигини тўлақонли таъминлаш,автоҳалокатларнинг олдини олиш борасида сезиларли ишлар қилинаяпти. Профи лактик тадбирлар натижасида ўтган йили вилоят ҳудудида рўй берганйўлтранспортҳодисалари 2018 йилга нисбатан6,1 фоизга камайтирилди. Бундай натижа ўзўзидан қўлга киритилгани йўқ, албатта. Унинг замиридайўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларининг зарурий техника ва замонавий ахборот коммуникация воситалари билан таъминланаётганлиги, уларнинг билим ва тажрибаларини муттасил ошириб бораётганликлари каби машаққатли меҳнат ётибди.


   Кеча шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генералмайор Ғайрат Қодиров йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўлпатруль хизмати ходимларига мамлакатимиздаишлаб чиқарилган 11 тазамонавийхизмат машиналарининг калитларини тантанали топширди. Мазкур автомашиналар зарурий жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, йўлпатруль хизмати инспекторининг иш самарадорлигини янада оширади.

   Тадбирда бир гуруҳ фаол йўл патруль хизмати ходимлари, Жиззах шаҳар ИИОФМБ профилактика инспекторлари ҳамда уларнинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ёрдамчилари, Миллий гвардия ҳудудий ҳарбий қисми ҳарбий хизматчиларига фахрий ёрлиқлар, қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотларитопширилди.

Бекпўлат ТОҒАЕВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.