Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » БИЛИМ ҚАЙДА БҒЛСА БУЮКЛИК ШУНДА

БИЛИМ ҚАЙДА БҒЛСА БУЮКЛИК ШУНДА

17-02-2020, 16:41
Автор: User
Просмотров: 48
Комментариев: 0
Версия для печати
   
   Илм буюклик келтиради. Илмнинг инсон камолоти, жамият тараққиёти, дунё бардавомлигидаги ўрни беқиёс. Бу бобокалонимиз Юсуф Хос Ҳожибнинг "Қутадғу билиг" асарида ҳам алоҳида қайд этилган. Буюк алломалар ҳақида ҳайрат ила сўз юритилганда, бугунги ёшлар орасида ҳам ана шундай истеъдод соҳиблари камолга етаётганидан фахрланамиз.
   Ҳамшаҳримиз Шуҳрат Ҳақбердиевни ана шундай ёшлар сирасига қўшиш мумкин. Жиззах политехника институти "Кимё" кафедраси мудири вазифасида фаолият кўрсатаётган Шуҳрат Ҳақбердиев яқинда "Ноорганик кимё" ва "Биоорганик кимё" ихтисосликлари бўйича "Госсипол ҳосилаларининг турли комплексларини олиш ва биологик фаолликларини ўрганиш" мавзусида кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ёқлади.
   —Фармацевтика соҳаси жадал ривожланиб бораётган айни замондаўсимликлар таркибидан биологик фаол моддаларни ажратиб олиш муҳим аҳамиятга эга, — дейди тажрибали олим. — Чунки зарарли таъсири бўлмаган дори воситаларини яратишга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Бу табиий бирикмаларни кимёвий модификация қилиш, комплекс ҳосил қилувчи бирикмалар ёрдамида кам дозали, сувда эрувчан ва кенг терапевтик таъсирга эга препаратларни яратиш баробарида уларнинг янги технологияларини ишлаб чиқишни тақозо этаётир. Устозларимнинг беминнат кўмаги билан ана шу муаммонинг ечимини топишга муваффақ бўлдим.
   Бугунги кунда, Президентимизнинг оталарча ғамхўрлиги натижасида юртимизда ёшлар тарбиясига ҳар томонлама эътибор берилаётир. Келажагимиз эгалари учун барча қулайликлар яратилиб, китобхонлик оммалаштирилмоқда. Бу билан ёшларни ҳар жиҳатдан етук ва баркамол, энг муҳими илмли бўлишларига кенг йўл очилаяпти. Шу ўринда"Илм" нима деган савол туғилиши табиий ҳол, албатта. Илмасли арабча сўз бўлиб, "билиш", "маълумотга эга бўлиш" мазмунини англатади. Демак, ҳар қандаймуваффақиятларнинг сири кўп маълумотга, билимга эга бўлишдадир.
   —Ривожланган мамлакатлар тарихидан маълумки,ёшларни илмли қилиб тарбиялашга эътибор қаратган давлатларда юксакликка эришилган, — дейди Шуҳрат Ҳақбердиев. —Иккинчи жаҳон урушида вайронага айланган Япониянинг қисқа фурсатда оёққа тургани, бор ҳақиқат. Илмфан тараққиётига кенг йўл очилиб, ёш авлод мукаммал билимга эга бўлган мутахассислар қилиб вояга етказилганлигидир. Мамлакатимизда ҳамбу ишгақатъий киришилганлиги қувонарли албатта.
   Мурожаатномада таъкидланганидек, олдимизда узоқ ва машаққатли йўл турганлигини ҳис қилишимиз зарур. Бирлашиб, тинимсиз ўқибўрганиб,ўзимизни аямасдан олдинга интилсак, ҳаётимиз ўзгаради. Иқтисодиётимиз ривожланади. Биз, Президентимиз таъкидлаганидек: "... буюк тарих, буюк давлат, буюк маданият яратган халқмиз. Биз — ҳеч қачон меҳнатдан қочмайдиган, қийинчиликдан қўрқмайдиган, адолатни қадрлайдиган, азму шижоатли, буюк халқмиз". Шундай экан, мақсад манзилига ёруғ юз билан етишимиз тайин.
Бекпўлат ТОҒАЕВ.
("Жиззах ҳақиқати")
   Суратда: кимё фанлари бўйича фалсафа доктори
Шуҳрат Ҳақбердиев талаба Озодбек Каримбердиев билан лабораторияда.
Муаллиф олган сурат.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.