Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » «KIDS KIDS» болаларни чорлади

«KIDS KIDS» болаларни чорлади

17-02-2020, 16:15
Автор: User
Просмотров: 44
Комментариев: 0
Версия для печати


   Ҳаётга теран нигоҳ билан боқиш, уни борича англаш, маънавият сарчашмасидан баҳраманд бўлиш аслида болаликдан бошланади. Ҳар қандай қудратли давлатнинг довруғи, халқининг шаъни, порлоқ келажаги, эртанги нурли истиқболи, албатта, шу давлатнинг комил фарзандлари ҳисобланади.

   Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача таълим бошқарувини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида"ги Фармони замирида ҳам улар тарбияси ва келажаги учун барча шартшароитлар яратилиши билан боғлиқ устувор вазифалар қўйилганлиги бежиз эмас.

   Мустақил юртимиз келажаги учун қайғураётган, ёш авлоднинг баркамоллиги йўлида куйинаётган, соғлом фикрли ҳар бир киши бугун халқи, элу юрти учун нимадир хайрли иш қилишга уринмоқда. Ишбилармон Назира Абдуқодирова ҳам ана шундай эзгу ниятли инсонлардан. У тадбиркорлик қилиш мақсадида Шароф Рашидов туманидаги «Учтепа» МФЙдаги "Тараққиёт" кўчасидаикки қаватли бино қуришга киришади. Ҳудудда замон талабларига жавоб берадиган, барча қулайликларга эга боғча ташкил қилишни дилига жойлади. Меҳнатлари самараси сифатида муҳташам, 150 ўринга мўлжалланган ўзбек, рус, инглиз, корейс тилларига ихтисослаштирилган замонавий болалар боғчаси ташкил этилди.

   Яқинда фаолиятини бошлаган "KIDS KIDS" номли Давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасасинингқурилиш ва таъмирлаш ишларига Қишлоқ қурилишбанк томонидан имтиёзли 1 фоизлик3,5 миллиард сўм кредит маблағи ажратилган.

   Муассасада бугунги кунда 6 та гуруҳда 100 нафар кичкинтой эмин-эркин вояга етмоқда. Ҳар бир гуруҳга олий маълумотга эга, тажрибали тарбиячи ва икки нафар ёрдамчи бириктирилган.

   Бинонинг биринчи қаватидаги тиббиёт хонасида зарур анжомлар ва турли доридармонлар мавжуд.

   —Барча хоналар, ошхона ҳамда ошпазлар ҳар куни назоратдан ўтказилади, хоналар ҳавосининг мўътадиллиги таъминланади, — дейди малакали ҳамшира Сарвиноз Қувватова. — Муассасамизда тиббий кўрикка алоҳида эътибор берилади, кичик гуруҳдаги болалар ҳарорати ўлчаниб, кундалик дафтарга қайд қилиб борилади. Малакали ошпазлар таомларни бутун қалб қўри билан тайёрлайдилар. Бу кичкинтойларнинг соғлом ўсишларини таъминлайди.

   Маънавият хоналари, сузиш ҳавзаси, спорт анжомлари билан жиҳозланган зал ҳавасингизни оширади. Болажонлар учун шахматшашка, қўл жанги, кураш, ментал арифметика, қизлар учун гимнастика тўгараклари ишлаб турибди. Куннинг совуқлигига қарамай, бино ичида маза қилиб чўмилаётган болажонлар қийқириғидан завқланмай бўладими? Машғулот пайтида шифокор, ҳамшира ва тарбиячининг доимий назорати жорий этилган. Ювиниш, овқатланиш, машғулотлар, дам олиш ва бошқа хоналарда санитариягигиеник меъёрларга қатъий амал қилинади. Таъкидлаш жоизки, кенг ва ёруғ хоналарда ёзда салқин, қишда иссиқликни таъминлаш имкониятлари мавжуд. Кир ювиш ва қуритиш учун шароитлар яратилган, хавфсизлик чоралари кўрилган, ҳар бир хонада алоқа тизими жорий қилинган. Машғулотлар самарадорлиги услубчи Шаҳноза Аҳмадқулова томонидан доимий назорат қилиб борилади.

   —Муассасамизда имконияти чекланган, кам таъминланган оила фарзандлари учун алоҳида имтиёзлар берилади, — деди МТТ мудираси Назира Абдуқодирова. — Айни пайтда 10 нафар оиланинг фарзандини бепул қамраб олишни режалаштирганмиз. Сўзлашувида нуқсони бор болалар билан логопед, дефектолог ва психологлар алоҳида шуғулланади. Шунингдек, бир оиладан 2 та тарбияланувчиси борларга ҳам чекловлар мавжуд.

   2 қаватда жойлашган гуруҳларни айланар эканмиз, гўё эртаклар оламига тушиб қолгандай бўлдик. Юқори дид билан безатилган кўргазмаларнинг барчасидан болалар ўзлари учун ибрат оладилар.

   Майин чим босилган ҳовли, турли аттракционлар, ҳатто деворлар ҳам китобнинг ҳар бир муқоваси каби сўзлайди. Уларга боқиб, жонли ўқишни ўрганасиз, суҳбатлашасиз. Болаларнинг беғубор қалбларига хос уйғунликни ҳис қиласиз.

   Бахтигул Холйигитова томонидан ўрта гуруҳда ташкил қилинган нутқни ривожлантириш машғулотида кичкинтойлар учта тилда сўзлашмоқдалар. Бир вақтнинг ўзида 20 нафар болажон тарбиячининг диққатэътиборида, уларнинг фаоллиги таъминланган.

   "Менинг оилам" мавзусида ташкил қилинган расм чизиш машғулотида жажжи Машҳурбек Султонмуродов ўз фикрларини суратларда ифодалаган. У бийрон тиллари билан таърифлаганидек, оила даврасида бахтли болалик, тинч ва осуда ҳаёт намоён эди. Гуруҳдаги Машҳурбек каби болаларнинг қалам тутишлари, бўёқлардан ўз ўрнида фойдаланишлари, чизаётган ҳар бир расмларига диққат билан ёндашуви, худди катталардек мулоҳазаси муассасада тўғри ва ўзига хос таълимтарбия жорий этилганини ифодалайди.

   Ижодкорлик, изланувчанлик, интилиш муҳитида кун сайин улғайиб, дунёни англаётган жажжи қалб соҳиблари келажакда ўз ўрни ва сўзига эга муносиб инсонлар бўлиб етишишига шубҳа йўқ.

Шаҳноза ЮЛДАШЕВА,

Б.ҚУДРАТОВ олган суратлар.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.