Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » МАКТАБЛАРДА ВАТАНПАРВАРЛИК САБОҚЛАРИ

МАКТАБЛАРДА ВАТАНПАРВАРЛИК САБОҚЛАРИ

10-02-2020, 14:13
Автор: User
Просмотров: 124
Комментариев: 0
Версия для печати

   Бугун Миллий армиямиз сафларида хизмат қилиш ҳар бир йигитнинг орзусига айланди. Феруз Исмадиёров ҳам ҳарбийликни орзу қилган ёшлардан бири эди. У дастлаб Жиззах шаҳридаги 6 умумтаълим мактабини, сўнгра енгил саноат касб ҳунар коллежини аъло баҳоларга тамомлади. Ҳарбий хизматни чегара қўшинлари сафида аъло даражада ўтади.

   —Ўз сафларида жисмонан соғлом, руҳан тетик, юқори салоҳиятли аскарларни бирлаштирган Миллий армиямиз сафида хизмат қилиш ҳаётимни батамом ўзгартириб юборди, — дейди Феруз Исмадиёров. —Аскарлик менда Ватанга хизмат қилишдекюксак бурчни шарафлаш баробарида офицерликдек касбни эгаллаш иштиёқини уйғотди.

   Ҳарбий хизматни аъло даражада ўтаган Феруз Исмадиёров (суратда) хизматни шартнома асосида давом эттиришга аҳд қилди. Унинг истагини командирлари қўллабқувватладилар. Хизматни шартнома асосида давом эттира бошлаган аскар бир ярим йил давомида ҳар жиҳатдан чиниқди. Унинг эндиги орзуси офицерлар сафидан ўрин олишдан иборат эди. Орзулари йўлида тинимсиз ўқиб, ўрганган Феруз стратегик ва тактик талабларни тўлатўкис ҳал эта оладиган, жанговар шайликни юқори даражада сақлай биладиган ҳарбийга айланди. У ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясига ҳужжат топшириб, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтди.

   Ўтган куни Жиззах шаҳридаги 6умумтаълим мактабида "Офицерлик шарафли касб" мавзусида маърифий тадбир бўлди. Мактабнинг собиқ ўқувчилариФеруз Исмадиёров ва Муҳриддин Шакаровлар тадбирга таклиф этилдилар. Маърифий тадбирдаВатанимиз ҳимоячиларининг етакчилари бўлмиш офицерларнинг шарафли бурчлари ҳақида сўз борди.

   Учрашув давомида собиқ ўқувчилар ўзлари таҳсил олаётган ҳарбий академия ҳақида гапириб, у ерда янги йўналиш ва мутахассисликлар жорий этилаётганлиги, ўқитиш замон талаблари, мутлақо янгича технологиялар асосида олиб борилаётганлиги тўғрисида айтиб ўтдилар.

   Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясининг фаолияти тўғрисидаги видеолавҳа намойиш этилди.

Бекпўлат ТОҒАЕВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.