Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ҚИЗИЛ БАЙРОҚЧА ЎРНИГА «STOP» БЕЛГИСИ

ҚИЗИЛ БАЙРОҚЧА ЎРНИГА «STOP» БЕЛГИСИ

23-01-2020, 15:10
Автор: User
Просмотров: 249
Комментариев: 0
Версия для печати

Шиддат билан ривожланиб бораётган даврда янги инновацион ғоя ва технологиялар кўпайиб бормоқда. Инсон ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш учун кўплаб янги инновациялар жорий этилаяпти.

Мазкур янги ташаббус ва янги лойиҳанинг аҳамиятини вилоят ИИБ ЙҲХБ катта инспектори, капитан Эркин Очилов шундай тушунтириб берди:


   — Пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўтган йили 10 декабрдан 20 декабргача "Диққат, пиё-да!" тадбири ўтказилди. Шу муносабат билан бошқармамиз томонидан яна бир янги лойиҳа амалиётга жорий этилди. Автомобиль йўллари яқинида жойлашган умумтаълим мактабларининг пиёдалар ўтиш жойида навбатчи ўқитувчилар шу кунга қадар ўқувчи ёшларнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳайдовчиларни тўхтатиш мақсадида қизил байроқчалардан фойдаланиб келишган. Бу эса ҳозирги замон талабига мутлақо жавоб бермай қолди. Вилоятимиз ҳудудида 700 та таълим муассасалари бўлиб, уларнинг аксарияти серқатнов автомобиль йўллари ёқасида жойлашган. Барча таълим масканларига Йўл патруль хизмати инспекторларининг хизматини ташкил этишнинг имконияти мавжуд эмас. Эндиликда, қизил байроқчалар ўрнига жаҳон стандарти асосида ЙҲҚ 2.5 "STOP" йўл белгисининг мини макети ишлаб чиқилиб, автомобилларнинг серқатнов йўл ёқаларидаги умумтаълим мактабларига тарқатилди.

   Ушбу белги нафақат куннинг ёруғ вақтида, туннинг қоронғу вақтида ҳам ҳайдовчилар эътиборини тортади. Яъни белгига ёритиш чироқларининг нурлари тушиши биланоқ, ёрқин рангларда нур қайтарувчанлиги билан автомашиналарни тўхташга ундайди.

   Қизил байроқчалар ўрнига жорий этилган жаҳон стандарти асосида ЙҲҚ 2.5 "STOP" йўл белгисининг мини макети ҳақида ҳайдовчи ва пиёдаларнингфикри билан қизиқиб кўрдик.

  — 10 йилдан буён ҳайдовчиман, — дейди Акром Ҳайдаров. —Авваллари серқатнов йўл ёқаларида жойлашган умумтаълим мактаблари олдида ўқитувчилар қизил байроқча кўтариб туришарди. Баъзи ҳайдовчилар тўхтамасдан ҳаракатланиб кетарди, айримлари эса қизил байроқчани тушунмаслиги сабабли тўхтамасди. Эндиликда жорий этилган бу йўл белгисининг мини макети ҳар бир ҳайдовчини тўхтаб, пиёдаларни ўтказиб юбориб, сўнгра ҳаракатни давом эттиришга ундайди. Лойиҳа менга маъқул бўлди.

   Йўл ҳаракати қоидаларига барча пиёдава ҳайдовчилар риоя этишлари талаб этилади. Буни ён-атрофдагиларимизга, фарзандларимизга ўргатиб боришимиз зарур.

Сабоҳат НЕЪМАТОВА,

вилоят ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи инспектори.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.